RU

Последние новости

22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  20 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  22 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  8 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  4

“Андижон” йиғинига янги футболчилар қўшилди Новости

“Андижон” йиғинига янги футболчилар қўшилди

Теги :  Андижон
Айни дамда Тошкентда йиғин ўтказаётган “Андижон” кунига икки маҳалдан машғулот олиб бормоқда.

Эрталабки машғулотлар “NBU-Осиё” стадионида жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилаётган бўлса, кечки машғулотлар “Турин” стадионида асосан техник-тактик жиҳатлар устида олиб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, бундан бир неча кун аввал “бургутлар” йиғинига тажрибали футболчи Қаҳрамон Баҳодиров билан иқтидорли ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев келиб қўшилганди. Улардан кейин “Бухоро” жамоасидан Бобур Омонов ҳам “Андижон”нинг йиғинига қўшилди. 29 ёшли ҳимоячи ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этиб, ўзидан илиқ таассурот қолдиришга харакат қилмоқда.

Ундан ташқари бугун қирғизистонлик Миролимжон Аҳмедов ҳам андижонликларнинг лагерида пайдо бўлганини айтиш мумкин.
Юқорида номлари келтириб ўтилган футболчиларни мураббийлар штаби Тошкент йиғини чоғида ўтказиладиган синов-назорат ўйинларида кўздан кечиради.

Маълумот учун “Андижон” жамоаси 30 январ куни “Бунёдкор”, 3 феврал куни эса “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Дарвоқе, маълум муддат жамоа кўригида бўлган молдавиялик Илиэ Дамасчан, Вадим Калугхер ва украиналик Андрей Пашенко сингари легионерларга жавоб бериб юборилди.

Ҳозирда таркибни кучайтириш мумкин бўлган бир қатор футболчилар билан музокара давом этаётганини айтиш лозим.

“Андижон” матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика