RU

Последние новости

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  7 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

​ АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади Новости

​ АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади

Келаётган мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоаларимиздан бири – АГМК аллақачон янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Жамоа 22 декабрдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Машғулотлар 30 декабрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра футболчиларга қисқа таътил берилади ва олмалиқликлар 3 январдан яна пойтахтда тўпланишади.

Мавсум-2019ни биринчилардан бўлиб бошлайдиган жамоа 15 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнгра АГМК хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олади. Олмалиқликлар Дубайда 18-31 январь кунлари ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Сўнгра жамоа юртимизга қайтиб, Осиё чемпионлар лигаси ўтиш босқичи ўйинига тайёргарликни давом эттиради.

Таъкидлаш жоиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика