RU

Последние новости

16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  2 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  1 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  7 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  4 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22

Хажиме Морийасу: "Ўзбекистон билан жуда хотиржам ва бемалол ўйнадик" Новости

Хажиме Морийасу: "Ўзбекистон билан жуда хотиржам ва бемалол ўйнадик"

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида самурайлар устози қатнашди.

"Бугунги баҳсда майдонга туширган футболчиларим борини бериб ҳаракат қилишди. Гуруҳдан учта ғалаба билан чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Ўзбекистонга қарши хотиржам ва аҳил жамоа бўлиб ўйнашни мақсад қилгандик ва буни уддасидан чиқдик.

Аввалги иккита ўйинга нисбатан айтадиган бўлсам, мазкур ўйинни ортиқча босимсиз ва бемалол ўтказдик. Умуман олганда гуруҳ босқичидаги рақибларни ажратмайман. Барча рақиблар бир хил даражада бўлишди.

Плей-офф босқичида Қатар ёки Саудия Арабистонига қарши дуч келамиз. Бизга фарқи йўқ, рақиб танламаймиз. Ўзбекистонга қарши ўйинда 10 нафар янги футболчини тушириш бу таваккал эмас, балки уларга бўлган ишонч. Машғулотларда ким яхши шуғулланса ва ким тайёр бўлса, ўшани майдонга туширдим. Келаси баҳсда ҳам ким кўпроқ ва яхшироқ тайёргарликка эга бўлса ўшани ўйнайди", - дея фикрларини билдирди Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Морийасу.

Рейтинг: -107   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика