RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  0 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

Тошкентда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади Новости

Тошкентда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда.

Хусусан, Тошкентнинг “Спартак” клуби билан ҳамкорликда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” мусобақаси ташкил қилинмоқда.

Ушбу мусобақада юртимиз жамоалари билан биргаликда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Қирғизистондан ташриф буюрган жамоаларнинг 14 ёшгача бўлган футболчилари иштирок этишади. Мусобақа 1 ноябрдан 7 ноябрь кунига қадар давом этади.

“Спартак”, “Спартак 2”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қилишса, қўшни республикалардан “Онтустик академияси” (Қозоғистон), БЖМОРСМ №8 (Қозоғистон), “Академия ЮГ” (Қирғизистон), “Илбирс” (Қирғизистон), “Гулистон” (Тожикистон), “Хўжанд” (Тожикистон), ДЮСШКБГО (Россия) жамоалари иштирок этишади.

Қуръа натижаларига кўра жамоалар қуйидаги гуруҳлардан жой олишди:
 
“А” гуруҳи
“Пахтакор”
“Локомотив”
“Онтустик академияси”
“Академия ЮГ”
 
“В” гуруҳи
“Бунёдкор”
“Спартак 2”
“Гулистон”
“Илбирс”
 
“С” гуруҳи
“Спартак”
ДЮСШКБГО
БЖМОРСМ №8
“Хўжанд”

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика