Тожикистон Президенти Осиё вице-чемпионлари билан учрашди ФОТО
11 окт 2018 11:54
Новости


Тожикистон Президенти Осиё вице-чемпионлари билан учрашди ФОТО
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон бугун футбол бўйича мамлакат ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини қабул қилди.
Ушбу жамоа яқиндагина Малайзияда ўтган U-16 Осиё чемпионатида кумуш медалларига эга чиқди ва 2019 йил Перуда ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Президент терма жамоа аъзоларини Осиё вице-чемпионлиги билан табриклади ва бўлажак Жаҳон чемпионатида омад тилади. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерациясининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.
Похожие новости
22:13
ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди 0

Комментарии