RU

Последние новости

17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  0 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  1 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  11 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  3 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3

Таиланд. Филипосян жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди Новости

Таиланд. Филипосян жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Ҳамюртимиз Артём Филипосян Таиланд чемпионатида тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Куни куча ушбу мамлакатда мавсумнинг 2-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Самарқандлик ҳимоячи Артём Филипосян Таиланд юқори дивизионининг “Прачуап” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Эътиборли томони ушбу жамоада ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Аднан Ораховац ҳам тўп тепмоқда.

Шанба куни Таиланд чемпионатида 2-тур баҳслари ўтказилиб, “Прачуап” клуби “Районг”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Филипосян тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

-Таиланд чемпионатида беллашувлар ҳақиқатан ҳам жуда шиддатли кечаркан,-дейди Филипосян. – Кўпчилик жамоаларда бразилиялик легионерлар бор. Улар юқори савияда тўп тепишмоқда. Албатта, бу ерда ҳаво бизга нисбатан иссиқ, намлик юқори. Шунга қарамай муҳитга мослашиб кетдим, деб айта оламан. 

Айни пайтда Филипосян тўп тепаётган “Прачуап” икки турдан сўнг олти очко жамғариб, турнир жадвалида “Самут Пракан Сити” жамоаси билан қўшҳокимлик ўрнатган.

“Прачуап” навбатдаги турни 10 март куни сафарда “Бурирам Юнайтед”га қарши ўтказади.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика