Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"
28 июл 2025 16:40
Новости
Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"
"Манчестер Юнайтед"нинг нидерландиялик ҳимоячиси Маттейс Де Лигт журналистлар билан суҳбатда "қизил иблислар"нинг янги мавсумдаги истиқболи ҳақида гапирди.
Де Лигтнинг айтишича, ўртоқлик ўйинларидаги ғалабалар катта аҳамиятга эга, чунки улар ўз қобилиятларига ишончни мустаҳкамлашда қўл келади. Ҳимоячи ўтган мавсум Манчестер жамоаси учун ўтмишда қолганини таъкидлади.
"Ҳозир жамоамизда позитивлик кўпроқ. Янги футболчилар келди, машғулотларга кўп вақтимиз бор. Ўтган мавсум шундай ўтганидан барчамиз норозимиз. Еврокубокларда қатнашмаслигимиз ачинарли, аммо бу бизнинг устунлигимиз бўлиши мумкин", – дея қўшимча қилди Де Лигт.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 15-ўринга жойлашган ва еврокубокларсиз қолган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии