RU

Последние новости

12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  17 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84

"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди Новости

"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди

Россиядаги спорт тиббиётининг етакчи мутахассисларидан бири Эдуард Безуглов "Финт Тураева" подкастида Остон Ўруновнинг жароҳатлари табиати ҳақида тўхталди.

Россиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоаси тиббиёт ходимларига ЖЧ-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинларида ёрдам берганди.

"Остон Ўруновнинг жароҳатлари Алан Загоев ва Арсен Захарян дуч келган жароҳатларга ўхшаш деган фикрни эшитдим. Иккаласи ҳам мушакларнинг шикастланишидан азоб чекиб келади (Захарянда ҳалигача шу муаммо): улар бир марта мушакни "йиртиб олди", кейин эса қайталанди ва ҳоказо. Сиз бунга розимисиз?

Загоевнинг ҳам, Захаряннинг ҳам вазияти бироз бошқача. Уларда турли жароҳатлар бор эди. Бу ерда сабабини излаш керак: жароҳатнинг худди шундай қайта-қайта такрорланиши мумкин эмас. Айтайлик, жароҳат бор эди, футболчи ҳеч қаери оғримаётгани ва у машғулотга ёки ҳатто ўйнашга тайёрлигини айтади. Аммо номутаносиблик сақланиб қолиши мумкин. Бундай паллада номутаносиблик йўқолгунча футболчини реабилитация қилиш керак.

Сабаблар турлича бўлиши мумкин. Бир жамоадаги футболчи доимий равишда жароҳат олгани, ҳеч қачон жароҳатдагилар рўйхатидан чиқмагани, кейин бошқа клубга ўтиб, барқарор ўйнай бошлаганига камида 20 та мисол келтира оламан. Бизда – ЦСКАда шундай футболчи бор эди – бразилиялик Бруно Фукс. Ҳозир у ўз ватанида ўйнаяпти, яхши статистикага эга. У ЦСКАдаги илк жароҳатини захирадан майдонга тушиб, рақиб жарима майдончасида бурчакка югурганида олди. У югураётганда (шунда ҳам тез эмас), сон мушакларини шикастлади. Бу кутилмаганда қабул қилиб бўлмайдиган жароҳат. Бу бошидан нимадир нотўғри эканлигини англатади.

Тушунишимча, бундай вазиятларда ўйинчилар қўрқиб қолади. Ҳар бир янги жароҳат кейинги сафар, тўлиқ тикланишдан кейин жароҳат олиш қўрқувидир. Ўйинчи "қўзғалади", мураббий унга доимо ишона олмайди, чунки у асосий гуруҳ ва лазарет ўртасида кезиб юради. Менимча, Остон Ўруновда айнан шу муаммо бор. Аммо бу ерда, албатта, омиллар мажмуаси бор – сабаб фақат бошда деб айтолмаймиз.

Ўзбекистон терма жамоасида бўлган вақтимда айтишим мумкинки, у ерда ҳамма нарса энг юқори даражада. Футболчилар машғулотлар ва ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда, улардан сўнг тикланиш, барча керакли витаминларни қабул қилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ва тиббий хизмати Остон Ўруновнинг Жаҳон чемпионатига тайёр бўлиши учун бор куч-ғайратини ишга солади", – деди Безуглов.


Эдуард Безуглов иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин (рус тилида):

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
28 июл 15:12:32
fahritdin
Остоннинг илгари пайлари , мушаклари чузилган жойларида триггерний точкалар пайдо булган!!! Ана уша ТТ ларни физиотерапия , блокадалар билан йукотиш керак !!! Огрикни уша ТТ лар беради.
   
28 июл 13:03:07
Мирзаев Б
Остон яхши уйинчи эди ,лекин спорт формасидан чикиб кетти жчгача тузалсаям формага кириб улгурмаса керак
   
28 июл 12:35:46
NEWS 24
Oston yaxshi oyinchi lekin tibiy xodimlarimizni malakasi yaxshi emas buni xayotda kop koryapmiz nega Chet elda davolanamiz mtjda xam shu axvol birinchi orinda pul turibdi biznes turibdi menimcha ostonga uzoqroq dam berish kerak balki 1-2 yil ketar
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика