RU

Последние новости

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  16 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1

13.09.2025

Бош ҳакам: Наим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибoев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Жасур Муҳторов

Назаротчи: Бобур Ҳайдаров

VAR ҳаками: Достон Раҳмонoв

AVAR ҳаками: Александр Сидоров

Голлар: 1:0 – 11, Азиз Турғунбоев (Фламарион), 1:1 – 39, Икром Алибоев (Жамшид Искандеров), 2:1 – 45+7, Игорь Сергеев (пенальти)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 77.Дилшод Саитов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Ҳожимат Эркинов (22.Умар Адҳамзода, 62), 23.Абдурауф Бўриев, 10.Азиз Турғунбоев (17.Достон Ҳамдамов, 78), 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 84), 50.Фламарион, 11.Игорь Сергеев (94.Браян Риаскос, 84)

Захира: 19.Жонатан Луис, 8.Диёр Холматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 21.Башар Ресан

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (77.Билолхон Тошмирзаев, 76), 7.Аброр Исмоилов, 5.Икром Алибоев, 23.Йован Жокич, 10.Жамшид Искандеров, 22.Алишер Одилов (8.Владимир Йовович, 46), 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 68)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 11.Қувондиқ Рўзиев, 15.Шаҳзод Неъматжонов

Четлатиш: Фламарион (23)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

84. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

78. Ҳамралиев Искандеровнинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлиб, жамоасини муҳим голдан қутқарди.

78. "Пахтакор"да ўзгариш.

76. "Нефтчи"да ўзгариш.

68. "Нефтчи"да ўзгариш.

67. Йўлдошевнинг жарима майдонидаги зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

65. Жокичнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

64. Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ.

62. "Пахтакор" таркибида ўзгариш.

61. Йововичнинг зарбаси ноаниқ.

59. Зарба! Йововичнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

58. Искандеровнинг бурчак узатмасини Назаров уриб юборди.

55. Исмоиловнинг бош билан йўллаган зарбасини Назаров эгаллади.

54. Турғунбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. Исмоилов рақиб жарима майдонида деярли бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 

49. Йововичнинг пасидан сўнг Назаров тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+7. ГОЛ! Сергеев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди!

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўрди ва "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилади.

45+1. Искандеровнинг зарбаси "Пахтакор" жарима майдонида Абдумажидовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билан вазиятни муҳокама қилмоқда.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

45. Алижонов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

44. Алибоевдан супер кросс узатма, ҳужум бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди.

43. Одилов рақиб жарима майдонида қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

39. ГОЛ! Искандеровнинг бурчак узатмасидан сўнг Алибоев бош билан тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!

39. Йўлдошевнинг зарбасига Алижонов "блок" қўйди.

36. Алижоновнинг стандартдан узатган тўпини Эргашев эгаллади.

32. Эркинов офсайдда қолиб кетди.

30. Исмоиловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

27. "Нефтчи"нинг бурчак узатмаси бартараф этилди.

23. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиққач, Фламарионни майдондан четлатди.

22. Убайдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ҳакам эса ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўрмоқда.

20. Алижоновнинг зарбасини Цигер тўсиб қолди.

19. Меҳммонларнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Назаров эгаллади.

11. ГОЛ! Азиз Турғунбоев бурчакдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди!

5. Бўриевнинг зарбаси ноаниқ.

4. Собирхўжаев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришни маъқул кўрди. Қарши ҳужумда Кожонинг зарбаси кучсиз чиқди.

3. Зарба! Эркинов тепган тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Зарба! Искандеровнинг узатмаси Жокичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

1. Алижоновдан тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлашди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Нефтчи" сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

+25   
13 сен 19:22:21
Alexis Dan
Нефтчи бунаканги уйини билан чемпионликка таййор эмас, афсус
+23   
13 сен 20:57:38
Artur1801
Пахтакорга респект зўрман деганини попугини пасайтириш билан шуғулланяпти.
+20   
13 сен 21:11:18
Yusuf Schoyimov
Пахтакор хакконий ютди маладец
+16   
13 сен 21:07:45
Мирзохон
Ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар битта гап, Пахтакор футболчиларига гап йўқ, эплашди.
Нефтчида номлар зўр, лекин уларни ўйната оладиган мураббий йўқ.
Левченко бугун хатто дурангчи деган номини ҳам оқлолмади, энди ҳам йўқолиб кетса ҳамма хурсанд бўларди.
+16   
13 сен 19:25:16
bekaka
2 жамоага омад! Зу́ри ютсин
+15   
13 сен 21:11:14
Burxon
Ответ на комментарий пользователя Мирзаев Б
Афсуски, пенальти 100фоизли эмасди судьяларни пахтакорга симпатияси пахтакорга пенальти обкелди
Uyallarin butun o'yin 1 kishi ko'p bo'lib o'ynab yana sudya ga osiliahga
+13   
13 сен 20:40:35
Sher.Far
Farg'onalik man penaty bor edi kontakt bo'ldi oyog'i orqada qolib ketdi
+12   
13 сен 18:48:14
nerazzuri
Нефтчи хам Пахтакор хам жуда кучли таркибга илтимос Хотинларга ухшаб Хакамга осилмайлик , Фаргонадаги уйиндаги каби чиройли Уйин булсин а.
+11   
13 сен 21:48:40
Акрамжон
Нефтчи мухлисиман пенальти бориди! Левченкани кучи йетмаяпти болларни уйнатгани! Хеч канака Б, В режа йук, канотдан оширади булди! Кожони бекорга опташади, Марушичдан яхши уйнаятоди! Йововични Сугдиенадан омаганда яхши канал, ун тийинлик фондами йук! Ойлигиям дахуя булса керак! Хуллас уйналмаятган хамма олифталарни Левченкага кушиб жавобини бериш керег!!! Хоким вада килган 45млндан пул йонга колди!!!!!
+11   
13 сен 18:59:06
JOKER 10
Ман учун Ўзбекистондаги ягона классико ўйин бу Пахтакор & Нефтчи ўйини !!!
+9   
13 сен 21:30:59
JOKER 10
4 та лидер жамоа !!!
1. Пахтакор
2. Насаф
3. Нефтчи
4. Навбахор
Пахтакор - Насаф 2:2, 6:3, Нефтчи 4:0, 2:1, Навбахор 2:0 обший ҳисоб 16:6 Пахтакор фойдасига қойил !!!
+9   
13 сен 21:29:09
Isroiljon Qosimov
Хуллас,бу йил Пахтакор ЧЕМПИОН бўлса керак.Сабаби,Пахтакорда ўйин кучайди,ҳамма нарса бор...
+9   
13 сен 21:28:52
Пахтакор бос
Пахтакорни синдириш учун Фламарионга удаления берди судья, лекин Нефтчини кучи етмади, Пахтакор босиқлик ўйнаб ютди. Агар Фламарион удаления бўлмаганда, ўйин темпини хисобга олганда Пахтакор йирик хисобда ютарди. Судьяга Пахтакор ўйинчисига қизил бериши юкланганлигини билдириб қўйди!
+9   
13 сен 21:13:47
Жамшид Ярашов
1 киши кам бўлиб қолган Пахтакорни эплаб Юта олмади Нефтчи хаттоки дуранг хам қилолмади.
+9   
13 сен 21:06:24
Фарход
Пахтакор тартиблирок уйнаяпти, Нефтчи пала-партиш харакат килиб, уйини чёта чикмаяпти, уйин дуранг булса адолатли буларди. Пахтакор барбирам Пахтакор,
championat.asia
Яндекс.Метрика