RU

Последние новости

23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  0 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  0 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  7 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист! Новости

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!

Суперлиганинг 14-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтди.

"Навбаҳор" – "Машъал" 6:0 

28.06.2025. Наманган, "Марказий" стадион

Бош ҳакам: Никита Мустафин

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Худойбердиев, Маҳмуд Турдиев

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Амир Галеев

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Гол: Алишер Одилов (Игорь Габриел) 7, 1:0, Русланбек Жиянов (пенальти) 22, 2:0, Забиҳилло Ўринбоев (Русланбек Жиянов) 37, 3:0, Аббосжон Ғуломов (Русланбек Жиянов), 39, 4:0, Аббос Ғуломов (Русланбек Жиянов)  54, 5:0, Педро Аугусто (Шоҳмалик Комилов) 84, 6:0

“Навбаҳор”: 16. Шукрон Юлдашев, 7. Азимжон Ахмедов ( 8. Шоҳмалик Комилов, 46), 9. Забиҳилло Ўринбоев (29. Педро Аугусто,66), 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Бенжамин Теиди (15. Жавоҳир Абдужабборов, 80), 17. Русланбек Жиянов ( 71. Наврўзбек Иминжонов, 66) 19. Мирзохид Гафуров ( 32. Мухаммадбобир Мўйдинов,66), 33. Сергей Карпович, 37. Алишер Одилов, 70. Аббосжон Ғуломов, 99. Габриел Игорь.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 6. Шерзод Ғуломжонов, 24. Достонбек Абдулхаев,  55. Комилжон Тожидинов,

“Машъал”: 35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Мудасиру Салифу ( 6. Жавоҳир Абдуалимов, 46), 7. Исломбек Баратов ( 9. Иброҳим Ғанихонов, 65), 8. Сардор Абдураимов (96. Иброхим Нўъмонов, 79) 10. Ҳумоюн Муртозаев ( 32. Мухаммадбобир Мўйдинов,79), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Анвар Муродов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 28. Эргаш Исмоилов, 34. Шахбоз Жўраев, 37. Шерзод Файзиев (24. Авазхон Маматхўжаев, 46)

Захира: 1. Умиджон Ҳамроев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 19. Ислом Шарипов, 77. Жамшид Ҳасанов, 

Огоҳлантириш: Достонбек Тўхтабоев ("Машъал") 21, Шаҳбоз Жўраев ("Машъал") 88, Сергей Карпович ("Навбаҳор") 89

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Учрашув якунланди. 

90+2.ГОЛ. "Машъал"нинг ўйиндаги ягона голи ҳисобга олинмади. Муҳаммадали Алиқулов гол муаллифига айланганди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Сергей Карпович

88. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Шаҳбоз Жўраев

84. ГОЛ. Наманганда голлар шоуси давом этади. Шоҳмалик Комиловнинг узатмасидан сўнг Педро гол урди. 

78. ВАР маслаҳатлашувидан сўнг Карповичга кўрсатилган қизил карточка бекор қилинди. Муртозаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

76. ЧЕТЛАТИШ. "Навбаҳор" ҳимоячиси Сергей Карповичга қизил карточка кўрсатилди. У Муртозаевни голли вазиятга чиқиб бораётганида ушлаб қолди

70. "Машъал" тўпни назорат қилмоқда. Лекин ўйинда ҳаммаси ҳал бўлган. 

66. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Русланбек Жиянов ўрнига Наврўзбек Иминжонов, Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Муҳаммадбобир Мўйдинов, Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Педро Аугусто тушди.

65. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Исломбек Баратов ўрнига Иброҳим Ғанихонов тушди. 

54. ГОЛ. Аббосжон Ғуломов "Навбаҳор"нинг ўйиндаги бешинчи голини урди. Яна Жиянов Ғуломовни қулай позицияга чиқарди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Шерзод Файзиев ўрнига Авазхон Маматхўжаев, Мудасиру Салифу ўрнига Жавоҳир Абдуалимов.

46. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Азим Аҳмедов ўрнига Шоҳмалик Комилов 

Иккинчи бўлим бошланди. 


45+2. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Наманганда бугун "лочинлар" парвоз қилмоқда. 

39. ГОЛ. "Навбаҳор" голлар уришда давом этади. Яна Жияновнинг узатмаси бу сафар якун Аббосжон Ғуломов томонидан қўйилди, 4:0

37. ГОЛ. Жиянов битта аниқ узатма билан Ўринбоевни бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчи вазиятдан унумли фойдаланди, 3:0

34. ЗАРБА. Муртозаевнинг пасидан сўнг Баратов тўпни дарвозага йўллади. Шукрон Йўлдошев тўпни қайтарди.

30. ЗАРБА. Муродов жарима майдончаси ичига кириб зарба берди. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

25. ЗАРБА. "Машъал" ярим ҳимоячиси Салифунинг зарбаси хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.

22. ГОЛ. Русланбек Жиянов пенальтини аниқ ижро этди, 2:0

21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муборакликлар дарвозабони Достонбек Тўхтабоев сариқ карточка билан жазоланди. 

20. ПЕНАЛЬТИ. Ҳакам ВАРдаги ҳамкасблари билан гаплашгач "Машъал" дарвозасига пенальти белгилади.

18. Тўхтабоев ва Жиянов жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетди. Пенальти текширилмоқда. 

14. "Навбаҳор" ўйинни назорат қилмоқда. 

11. ЗАРБА. Жияновнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ лекин хавфли чиқди.

7. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Алишер Одилов "Машъал" дарвозасига киритиб юборди. Унга тўпни Игорь Габриел ташлаб берганди.

2. ЗАРБА. "Машъал" илк дақиқалардан кескин юришларни амалга оширди. Муродовнинг зарбаси хавфли кўриниш олди.

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Рейтинг: +14   

Комментарии

+18   
28 июн 18:52:31
Rozimuhammad Sirojiddinov
Navbahorga omad Andijon muhlisdan
+13   
28 июн 19:43:49
Камолиддин Каримов
Ассалому алайкум водий Ахли Навбахорди бугунги галабаси Билан табриклайман.Нефтчи жамоасига хам галаба тилайман.(Андижонли мухлис)
+11   
28 июн 19:46:43
Акрамжон
Шу Нефтчи бн уйнаган Машалми? Ану донолар доноси Левченко куряптимикин? Кушниларга омад!!! Нефтчигаям омад бугунги уйинда!!!
+10   
28 июн 19:47:20
Xojiakbar
Shu Navbahor Babayanni Navbahorini bemalol yutarkan lekin.
+9   
28 июн 20:08:10
juve&neftchi
Нефтчи 90 дақиқада 1 та гол уролмаган жамоага Навбахор 39 минутда 4 гол урипди қойил. Навбахор тўғри йўлда омад!!!
+8   
28 июн 20:50:18
Kambaraliev
Namanganlik aka ukalardi adushi tabrikleman havasim kelyapti togrisi kamandelarga bizi neftchi otkan oyinda mashalga hichnima qila olishmodi silar horlayapsilar gap soz yoq Fargonaliklardi paymonasi toldi anu k..... Lardan
+8   
28 июн 20:26:58
NavBars
BARAKALLA, JIYANOV NAVBAHORNI YURAGISAN!!!
OTA-ONANGA MING RAHMAT, SHUNDAY AJOYIB INSONNI VOYAGA YETKAZGANLIKLARI UCHUN!!!
MEHNATKASH HAMDA OCHIQKO'NGIL INSON BO'LGANLIGI UCHUN MUXLISLAR O'YIN BOSHIDAN OXIRIGAHA RUSLANNI OLQISHLAB TURISHADI.
OMADINGNI BERSIN ROBBIM HAMISHA!
+7   
28 июн 21:02:34
Odilbèk0177
Элдор яхшиям пойинтар сойинтар шархловчисан агар пожарда диспетчер булганингда хамма ёк ёниб кетарди нотугри адрес айтганинга узингни биров элдор демай холдор деса нима дейсан тормоз
+7   
28 июн 20:49:08
Лацио Пахтакор
Ҳақиқий Навбаҳор шу бўлади. Омад Навбахорчилар.
+6   
28 июн 20:22:00
Max04
Элдор акадан су́рангларчи Машал гу́л урса у́йинга кайтадими???
+6   
28 июн 20:04:06
Fesion disegner
Нефитчини уйида 1-0 Кукон ни уйида 4-0 ютган Машал Навбахордан биринчи таймни узидан 4 гол еди Ана Мураббийни тактикаси УЙИНЧИЛАРНИ жипслаштириб уйнатиши шу маглубиятлар булса хам Кукон билан Нефитчини Дохо Мураббийлари ишлашда давом этишмокда айникса Кукон шармандали юришини давом эттирмокда кимга кийин албатта жонкуяр мухлисларга бу латталар ютказишда давом этаверади. лекин Навбахорга хавас килдим уйинчилар зур насиб Кубок ни олади бу йил
+5   
28 июн 19:54:45
islombek6767
Ку́з тегмасин лочинларни икки каноти Бир маромда ишлаяпти
+5   
28 июн 19:49:29
Max04
Элдор Мустафаев анти навбахорми? Худи Машал 1 та гол урса навбахор синадигандек
+4   
28 июн 20:54:50
Ishqiboz Muhlis
Анчадан бери бунақа голлар шоусини кўрмаган эдим. Водий футболи юксалишда илоҳим хаммасини омадини берсин.
+4   
28 июн 20:10:45
Аваз Худойқулов
Қоч, Навбахор келяпти!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика