RU

Последние новости

17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  5 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  6 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" Новости

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика