Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"
14 авг 00:55
Новости


Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"
Маркус Рэшфорд "Барса" билан дастлабки машғулотлардаги қийинчиликлар ҳақида сўзлади.
"Бу мен учун янги тажриба ва мен ундан завқ оляпман. Бу ерда ҳамма нарса жуда интенсив ва тез, шу жиҳатдан инглиз футболига ўхшамайди.
Тушунтириш қийин, аммо мавсумолди тайёргарлиги оғир кечди. Машғулотлардан кейин жуда ҳолдан тоярдим. Об-ҳаво ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Гап кўп югуриш эмас, балки тўпни бошқариш машқларида ва тўп билан доимий ишлаш заруриятида. Бу жиҳатдан айнан шиддатлилик нуқтаи назаридан ҳамма нарса мураккаброқ.
Мавсум бошланишини ва янги жамоаларга қарши ўйинларни интизорлик билан кутяпман," - деди "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган "Барселона" ҳужумчиси.
Похожие новости

Комментарии
"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби
Манчестер СитиДаромадРеал МадридЛа Лига
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Deloitte аудиторлик компанияси 2023/24 йилги мавсум якунида энг кўп даромад олган футбол клублари рейтингини тақдим этди.
Биринчи ўринни "Реал" (1 045,5 миллиард) эгаллади, у даромади 1 миллиарддан ошган биринчи футбол клубига айланди.
"Сантьяго Бернабеу" стадионида таъмирлаш ишларининг якунланиши ўтган мавсумда ўйин кунидаги даромаднинг ўсишига туртки бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 103 фоизга кўпдир. Ўсиш асосан 76 миллион еврога яқин ўсишни таъминлаган индивидуал ўриндиқлар лицензияларини сотиш, шунингдек, янги VIP-ўриндиқларни пуллаш ва 2023 йил декабрида стадион сиғимини ошириш ҳисобига эришилди.
Клуб, шунингдек, савдо даромадининг 20 фоизга ошганини (403 миллион фунтдан 482 миллион фунтгача) маълум қилди, бунга атрибутлар савдоси ва янги ҳомийлик маблағлари ёрдам берди.
Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" (837,8 миллион). Икки кучли клуб ўртасидаги 207,7 миллион евролик тафовут тарихдаги энг катта кўрсаткичдир (аввалги кўрсаткич 2018/19 йилги мавсумда қайд этилган 84 миллион евро эди).
Кучли ўнлик қуйидаги кўринишда:
1. "Реал" (1 045,5 млрд)
2. "Манчестер Сити" (837,8 млн)
3. ПСЖ (805,9 млн)
4. "Манчестер Юнайтед" (770,6 млн)
5. "Бавария" (765,4 млн)
6. "Барселона" (760,3 млн)
7. "Арсенал" (Лондон) (716,5 млн)
8. "Ливерпуль" (714,7 млн)
9. "Тоттенхэм" (615 млн)
10. "Челси" (545,5 млн)
Манба : Deloitte