RU

Последние новости

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Акрамов "Қўқон-1912"ни тарк этди Новости

Акрамов "Қўқон-1912"ни тарк этди

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” футбол клуби таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Куни кеча жамоа ўзининг содиқ футболчиларидан бири  Баҳодир Акрамов билан хайрлашди.

Маҳоратли ярим ҳимоячининг жамоадан кетишига “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қуйидагича изоҳ берди.

- Баҳодир Акрамов – биз уни Боря деб чақирамиз. Баҳодир яхши инсон, жамоамизнинг ёқимтой футболчиларидан бири. Кам гапирадиган, ўйин пайтида ёшларга далда берадиган, Қўқон футболи учун жонини берадиган футболчи. Ҳақиқий Қўқон фарзанди. Айтган кўрсатмаларимни сўзсиз бажарадиган футболчи. Қўқонлик мухлислар ва жамоамиз аъзолари бу футболчини ҳали кўп соғинамиз. Унинг рақибдан тўпни олиб қўйишлари, узоқ масофадан йўллайдиган аниқ ва кучли зарбалари, тўхтаган ўйинни тезда бошлаб юбориш каби хислатларини унутиб бўлмайди.  Стадиондаги мухлисларнинг “Боряни қўй” деб ҳайқиришлари...

Менга ҳозир жуда қийин бундай футболчилар билан хайрлашиш.  Чунки бизнинг жамоада футболчининг нафақат маҳорати, балки инсонийлик хислатларини биринчи ўринга қўямиз. Бу футбол шунақа экан. Вақт ўтган сари анча кўп футболчилар билан хайрлашишга тўғри келди. Баҳодир мени укамдек, фарзандимдек бўлиб қолган. Очиғи кўзимга ёш келди.... Баҳодир сенга омад тилайман ! “Қўқон-1912”  жамоасининг ва менинг эшикларим сен учун доим очиқ – дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Қўқон-1912”  футбол клуби раҳбарияти , мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Баҳодир Акрамовга жамоамиз учун қилган хизматларига каттадан – катта миннатдорчилик билдирамиз. Акрамовнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика