RU

Последние новости

19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  1 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0

Пако Роч: "Винисиус яхши футболчидир, аммо инсон сифатида бир уюм ахлат" Новости

Пако Роч: "Винисиус яхши футболчидир, аммо инсон сифатида бир уюм ахлат"

"Валенсия" собиқ президенти Пако Роч Винисиус Жуниорнинг ўзини тутишини танқид қилди.

Пако Роч 2023 йил "Месталья"да содир бўлган воқеани эсга олди. Ўшанда "Валенсия" мухлислари Винисиус Жуниорни ҳақорат қилиб, уни "маймун" дейишган ва баҳс 8 дақиқага тўхтаб қолган эди.

"У "Месталья"даги панжарани ошиб тушиб, шундай деган: "Сен мени фоҳишани боласи дединг". Ўша куни ўғлим ва неварам билан стадионда эдим. Овозларга тушунмай, неварамга савол бердим: "Альфонсито, улар нима деб бақиришяпти?. У "Улар Винисиусни аҳмоқ дейишяпти" дея жавоб берди. Мухлислар Винисиусни маймун деб аташибди деб ўйлабман. Аммо йўқ. Кейин 40 ёшли ўғлимдан ҳам мухлислар нима деб бақираётганини сўрадим. У ҳам "аҳмоқ" дея жавоб берди.

Винисиус ишқибозларга яқин келиб, қандайдир ишоралар билан шундай деди: "Сиз иккинчи дивизионга учиб кетасиз". Кейин унинг қизил карточкасини бекор қилишди, бу нима деган гап? Кейин стадионнинг икки ёки уч трибунасини бир нечта ўйинга ёпиб қўйишди, уни эса кечириб юборишди.

Балки у яхши футболчидир, мен ҳам шу фикрдаман, аммо у... Инсон сифатида у бир уюм ахлат. Доим ҳакамларга эътироз билдиради. Мен 20 ёки 30 марта Жанубий Америкада бўлганман ва мен билан ҳеч қачон бунақаси бўлмаган. Жанубий Америкага бориб одамлар билан камтарона суҳбат қурганман" - деди Пако Роч.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика