"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради
15 июл 2025 14:50
Новости
"Жамоамиз аъзолари, эртадан, яъни 16 июлдан жорий мавсумнинг 2-давра баҳсларига тайёргарликни бошлайди.
"Лочинлар" чоршанба тонгида Тошкентдан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига жўнаб кетади. Сергей Лушан шогирдлари давралар оралиғидаги танаффусда Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Хориж йиғини доирасида "Навбаҳор" назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Рақиб жамоалар ва назорат ўйинларининг санаси борасида кейинчалик аниқ маълумот берамиз.
Вакилларимиз 29 июль куни юртимизга қайтади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, "Навбаҳор" Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинини 2 август куни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии