RU

Последние новости

17:03"Зира" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  0 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  0 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  5 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  3 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  2 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  2 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  13 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5

"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда Новости

"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда

Англиянинг "Ливерпуль" ва Испаниянинг "Реал" клублари янги мавсум бошланиши арафасида ўзаро ўйинчи алмашмоқчи.

Мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида, шунинг учун улар бразилиялик вингер Родриго хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" франциялик ҳимоячи Ибраима Конатени жамоанинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги ва Франциянинг ПСЖ жамоасидан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятидан (4:0) сўнг сафига қўшиб олмоқчи.

Испания матбуоти хабарига кўра, жамоалар ўйинчиларни алмашиш имкониятини ўрганмоқда. "Ливерпуль" Конате ва Родригонинг трансфер қийматидаги фарқни қоплашга тайёр, чунки бразилиялик футболчи францияликдан 30 миллион еврога қимматроқ (90 ва 60).

Англия чемпиони футболчисини текинга йўқотмоқчи эмас – ҳимоячининг шартномаси бир йилдан кейин тугайди, у ҳамкорликни давом эттирмайди. Шу сабабдан "Ливерпуль" мадридликларга Родригони беришни таклиф қилди ва бунинг эвазига "қаймоқранглилар" Конате ва 30-35 миллион евро олади.

Айни дамда "қироллик клуби" вингернинг келажаги бўйича якуний қарорга келмаган, бироқ унинг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. "Реал" алмашувга рози бўлиши мумкин, лекин аввало Англиядан келган таклифни ўрганиб чиқади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика