ЎФА Матбуот хизматининг маълумотига қараганда, бугун Купер эътиборни асосан стандарт вазиятларни машқ қилишга қаратди. Футболчилар бурчакдан тўп оширилганда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги, кимнинг вазифаси нимадан иборатлиги бўйича мураббийдан аниқ кўрсатмалар олишди.
Бундан ташқари жарималардан зарбалар йўллаш машқ қилинди. Эртага терма жамоа Шаржа шаҳрига йўл олади. Машғулотлар ўша ердаги стадионда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги дастлабки учрашувини Уммонга термасига қарши айнан Шаржа шаҳрида жойлашган "Sharjah Stadium"да ўтказади.