"Бугунги натижа биз учун яхши бўлмади, аммо тинмай ишлашда давом этиш муҳим. ПСЖ аллақачон яхши мувофиқлаштирилган, бу мавсум давомида кўриниб турди. Улар ғалаба қозониш истаги бор ёш жамоа. Буни жамоавий ўйинлари билан намойиш этмоқда. Бугун уларнинг қанчалик кучли эканлигини яққол кўрдик. Уларни табриклаймиз", – деди Милитао.
ПСЖ Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида "Челси"га қарши майдонга тушади. Ўйин 13 июль, якшанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.