11 июл 15:05

ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда

Получайте новости прямо в Telegram!
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда, Лига мутахассислари тажриба алмашиш мақсадида MLS бош қароргоҳида бўлди.

Нью-Йорк MLS ва ЎзПФЛ вакиллари учрашуви бўлиб ўтди

Сир эмаски, ҳар икки ташкилот мутахассислари ҳар йили Жаҳон лигалари ассоциациясининг йиллик конгрессида биргаликда иштирок этади.

1996 йилда ташкил топган MLS ўзининг 30 йиллик тарихида катта йўлни босиб ўтишга эришди. Бугунга келиб MLS телетрансляция ҳуқуқлари, маркетинг, футболчилар билан шартномавий муносабатлар каби масалаларда улкан муваффақиятларга эришиб келмоқда. Мазкур жараёнлар ва бу йўлда босиб ўтилган қадамлар ЎзПФЛ учун катта мактаб вазифасини ўтай олади. Шундай экан, MLS билан ўзаро тажриба алмашиш ЎзПФЛ учун муҳим аҳамият касб этади.


АҚШ сафарига Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев бошчилигида Мусобақаларни ўтказиш, Маркетинг, Халқаро алоқалар ҳамда Медиа бўлими бошлиқлари, шунингдек, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раиси ҳамда бир вақтнинг ўзида Лига Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланган Камолиддин Мурзоев йўл олди. Ишчи гуруҳ аъзоларини MLS'нинг мусобақалар масалалари бўйича ижрочи вице-президенти Нельсон Родригес кутиб олди ва у ташкилот мутахассислари билан ўтказилган барча учрашувларда бевосита иштирок этди.

Лига таклифидан келиб чиққан ҳолда, MLS қуйидаги мавзуларнинг ҳар бир бўйича алоҳида тақдимотлар тайёрлаган бўлиб, улар шу йўналишлар учун жавобгар бўлган асосий координаторлар томонидан маъруза қилинди:

Интеллектуал мулк ва тижорий ҳуқуқлар — Шиненн Физерстон (Бизнес масалалари консули), Жордан Франклин (Ёрдамчи консул)

Мусобақалар ўтказиш масалалари — Пол Грейфер (Мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахассиси)

MLS Next ва MLS Next Pro дастурлари — Гордон Бенгстон (MLS Next дастури координатори)

Футболчилар шартномаларини бошқариш —  Кристина ЛаБри (Шартномалар бўлими офицери)

Трансляциялар ва медиа — Ёҳанна Рохас (Трансляция масалалари координатори).

Источник : pfl.uz
Поделитесь данной новостью:
  +2 

Похожие новости

Комментарии

+2
11/07 16:57
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Халқни пулини сарфлашни яна бир йўли.
+2
11/07 15:54
Nodi Yormatov
Америкага кетган ҳаражатлар ўрнига ВАР тизимидаги муаммоларни хал қилса бўлмайдими. Техник ривожланган даврда 1 та телефонда супер лига ўйинлари олиб бериляпти уят эмасми?
+2
11/07 15:41
Равшан Наралиев
омад
+1
11/07 18:46
Logistika
Бу кўпроқ ходимларни океан ортига ёзги таътил гастроли дейилса тўғрироқ бўларди. ВАРга камера қиммат, ВАР билан ўтган учрашувларда хам тортишувли холатлар, шуни устида ишлаши керак аслида.
+1
11/07 17:16
Неф69
Отиб берган куёнингга урай! Топган давлатингни кара, Хиндистонга бораверишмабсанда!
+1
11/07 16:11
Sho'rqosim
MLS dan nimani o'rganadi daraja biz bilan bir xilku. Kuchliroq joyga bormaysani undan ko'ra. Amerikada futbolga 3 yoki 4 chi darajali sport turiku
0
12/07 10:57
{ CHELSEA }
Bir tiyinga qimmat...
0
11/07 16:48
Mirshohid
Ahmoqni katta kichigi boʻlmaydi deyishgani toʻgʻri ekan.
0
11/07 15:54
Адхамжон Низамов
Уммон оша саёхат
Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика