RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

Ўзбекистон МТЖ март ойида Уругвай, Хитой, Тайланд иштирок этадиган "China Cup" мусобақасида қатнашади Новости

Ўзбекистон МТЖ март ойида Уругвай, Хитой, Тайланд иштирок этадиган "China Cup" мусобақасида қатнашади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup" мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд каби терма жамоалари иштирок этади. Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади. 

 Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.

2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.

Рейтинг: +91   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика