RU

Последние новости

18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  0 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  2 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  2 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  14 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  4 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги ва мураббийлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамлар ва истеъдодли мураббийларни тайёрлашдан иборат.
 
ЎФА Мураббийлар тайёрлаш департаменти ва Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети юқори курс талабалари билан турли учрашувлар ташкил этиб, улар орасида ҳакамлик ва мураббийликка иқтидори бор ёшлар танлаб борилади. Улар билан биргаликда турли назарий ва амалий машғулотлар олиб борилиб, касбга бўлган лаёқати сайқаллаб борилади. Шунингдек, турли мусобақалар ташкил этиб, Университет талабаларининг иқтидори мазкур мусобақаларда синаб кўрилади. Уларга тўғри йўналиш бериб, хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилади.
 
Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида талабалар билан дастлабки учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ушбу учрашувда таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан иштирок этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика