RU

Последние новости

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

Отабек Шукуров: "Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!" Новости

Отабек Шукуров: "Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!"

Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўзи тўп сурадиган Шаржа шаҳридаги илк машғулотлардан кейин ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё Кубогига тайёргарлик аъло даражада. Барчамиз Уммонга қарши ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Биринчи ўйинни яхши натижа билан бошлаб олиш муҳим. Кейинги ўйинларда шунга қараб қадам ташланади. Барча футболчи ва мураббийлар буни жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга ва юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!

Шаржа шаҳри менга бегона эмас. Бир йилдан ошиқроқ вақт давомида бу ерда тўп сурмоқдаман. Биринчи навбатда бу шаҳарнинг иқлимига мослашиб олганман. Шу сабабли Шаржадаги ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этади. Осиё Кубоги жуда нуфузли мусобақа. Мазкур мусобақада бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз", - дея Отабек Шукуровнинг сўзларини келтирди ЎФА Матбуот хизмати.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика