RU

Последние новости

07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  2 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1

ОЧЛ. "Кашима" мураббийи: "Менга таваккал ҳужум ёқмайди" Новости

ОЧЛ. "Кашима" мураббийи: "Менга таваккал ҳужум ёқмайди"

ОЧЛ финал жавоб учрашуви олдидан "Кашима Антлерс" бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумки, бугун Теҳронда Осиё чемпионлар лигаси жавоб баҳси бўлиб ўтади. "Озоди" стадионида кечадиган учрашувда "Персеполис" ва "Кашима Антлерс" клублари ўзаро кураш олиб боради.

Биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Кашима Антлерс" бош мураббийи Го Оива жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди: 

- "Биринчи ўйинда ғалаба қозонганимиз билан асло хотиржамликка берилишимиз керак эмас. Чунки олдинда жавоб баҳси кутиб турибди ва бу янада қийин ўйин бўлади. "Персеполис" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Шу боис шогирдларимга аввалги ҳисобни унутиб худди 0:0 пайти қандай бўлса, шундай ўйнанглар дедим".

- "Мен учун идел футбол - мустаҳкам ҳимоя ва ўткир ҳужум дегани. Биз биринчи финалнинг иккинчи таймида худди шундай ўйин кўрсатгандик. Менга таваккал қилинадиган ҳужумлар ёқмайди. Ҳаммаси режага кўра бўлиши керак. Албатта, жавоб баҳсида кўпчилик  мухлислар рақиб томонида бўлади. Чунки Япониядан атиги 250 мухлис келган. 70 минг одам эса "Персеполис"ни қўллаб-қувватлайди . Аммо бундан хавотирга тушиш керак эмас. Агар тўп назорати бизда бўлса, кўзланган мақсадга эришамиз".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика