RU

Последние новости

15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  0 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  4 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  5 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  26 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  4 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди Новости

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди

Жозе Моуриньо арабларнинг "beIN Sports" телекомпаниясига ажойиб интервью берди.

У Клопп ва Гвардиолага ҳасад қилишини, МЮ раҳбариятига яширинча арз қилиб, улар яқин вақтларда ўзларининг катта кучини йўқотишини айтган. Бу мураккаб ва жиддий мавзулар орасида энг қувноғи бўлди.

Жозе 2005 йилни ёдга олди: гарчи жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин бўлса-да, у кир кийимлар ичига кириб олгани ҳақиқатми?

Тўхтанг, сиз ўзи бу тарихни яхши биласизми?

"Бавария"га қарши чорак финалдан олдин Моуриньо 1/8 финалда "Барселона"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун иккала баҳсдан ҳам четлатилганди. У жамоаси билан гаплашиши, жамоанинг кийиниш хонасига кириши, трибунаости жойида бўлиши мумкин эмасди. Марҳамат, VIP-ложа.

"Бавария"га қарши биринчи ўйин тунида Моуриньони трибунада кўришмади. Бироқ унинг ёрдамчиси Руй Фария бош кийимини кийиб ўтирганди. Унинг қулоғида қулоқчинлари бор эди, бу ҳам тақиқлангани боис, Англия матбуоти буни кўрмаслиги керак эди. Дарвозабонлар мураббий Сильвиньо Лоуро эса маҳфиёна равишда кийиниш хонасига кириб, қоғозлар олиб чиқарди.

"Челси" ва Моуриньо бу борадаги саволларга анча вақтдан буён жавоб бермаётганди. Ниҳоят, Жозе буни айтиб берди.

"Ҳа, ростдан ҳам мен қутининг ичида эдим. Бу ғоя менга қандай келганлигини эслай олмайман. Мен футболчилар билан ёнма ён бўлишим керак эдим ва буни уддаладим.

Мен кийиниш хонасига кундузи боргандим, соат тахминан 12лар эди. Ўйин эса 19:00дан эрта бошланмасди. Мени ҳеч ким кўрмади ва мен жамоанинг етиб келишини кутдим.

Муаммо битта - стадиондан қандай қилиб чиқиб кетаман? Жамоа администратори Стюарт мени шу катта металл қутининг ичига солди. Нафас олишим учун унинг қопқоғи бироз очиқ эди.

Стюарт хонадан чиққанидан кейин УЕФА ҳодимлари хонага кирди. Ўшанда у қутини ёпиб қўйди. Нафас ололмасдим! У қутини очганида ўлаёзгандим. Жиддий айтяпман".

Шундан кейин Моуриньони ўша оқшомда ҳеч ким кўрмади. "Челси" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Демак, ўша тун идеал тарзда ўтди.

Хўш, бу Жозенинг ақлсизлигими?

Рейтинг: +74   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика