RU

Последние новости

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1 Новости

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1

«Динамо» жамоаси мавсумга тайёргарлик доирасидаги учинчи йиғинда Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказди.

Ушбу баҳсдан бир кун олдин асосий таркиб футболчилари “Металлург”га қарши майдонга тушганликлари боис, “Бунёдкор”га қарши ўйинда мураббийлар штаби асосан ёш футболчилар ва захирадаги ўйинчиларга имконият беришди.

Ўйин “Динамо” жамоасининг ҳужумлари остида бошланиб, 22-дақиқада Анвар Муродов голи билан Самарқанд жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ҳужумкорликни ошириб, 50-дақиқада Ойбек Ҳамидовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди, 1:1.

Ўйин якуни тобора икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имконияти бўлди. Бундан Вадим Абрамов шогирдлари унумли фойдаланишди. 90+1-дақиқада Нозим Рустамовнинг голи назорат баҳсида “Бунёдкор”га ғалаба келтирди, 2:1.

«Динамо» жамоаси 31 январь куни Тошкентда яна бир назорат баҳсини ўтказишни режалаштирган.

Назорат учрашуви.
Тошкент, “Бунёдкор” академияси.
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” – 2:1 (0:1)
Голлар: 
Ойбек Ҳамидов 50, Нозим Рустамов 90+1 - Анвар Муродов, 22.
“Динамо”: Шоҳруҳ Раимов, Комил Шарофутдинов, Обид Ҳакимов, Жасур Ҳамроев, Меҳрож Худойбердиев, Ҳумоюн Толибов, Жасур Ашуров, Муҳиддин Одилов, Суннатилла Абдуллажонов, Анвар Муродов, Далер Алмосжонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика