Маълумотларга кўра, "Бунёдкор" стадиони жойлашган худудда "Чилонзор Сити" мажмуаси қурилиши мумкин. Мажмуа ичига эса "Бунёдкор" академиясининг маълум қисми ҳам қўшилиши ҳақида миш-мишлар эшитдик.
"Бу масала очиқ турибди. Лойиҳада бўш автотураргоҳ дейилган. У ерга нима қуришга боғлиқ. Бу академияга фойдаси тегадими йўқми. Ҳали бир қарорга келинмаган. Раҳбарият билан бунинг устида ишлаяпмиз. Сиз кўтарган масала бор гап. Аммо лойиҳа ҳозирча тўхтаб турибди",- дейди Мурод Алиев.