40 ёшли ҳужумчи Португалия лигаси томонидан ташкил этилган табдирда "Барча даврларнинг энг яхши футболчиси" совринига сазовор бўлди.
Футболчи маросимда шахсан ўзи иштирок этмаган. Тадбирда унинг видеомурожаати намойиш этилди.
Маълумот учун, Роналду беш карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у барча даврларнинг энг яхши тўпрурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида ҳозирда 943 та гол бор.