RU

Последние новости

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  5 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили Новости

"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили

Футбол чемпионатларида иккинчи давра доимо қизиқарли босқич ҳисобланади.

Жамоалар ёзги танаффусдан қандай қайтди? Қандай трансферлар амалга оширилди? Қай тарзда тайёргарлик кўрилди? Бу саволлар мухлислар учун ҳамиша долзарб. Юртимиз футболи афсоналаридан бири, "Пахтакор"нинг собиқ тўпурари Азамат Абдураимов Суперлига иккинчи давраси олдидан ўз мулоҳазаларини билдирди. У чемпионлик пойгаси, ажралиб турувчи жамоалар ва албатта "Пахтакор" ҳақида фикр юритди.

— Иккинчи давра бошланди ва доимо қизиқарли бўлган саволлардан бири — жамоалар ёзги танаффусда қандай тайёргарлик кўрди, трансферлар қандай ўтди, қайси позициялар мустаҳкамланди? Биринчи навбатда кўзга ташланадиган жиҳат — бу иккинчи давранинг қизғин ва медаллар учун жиддий курашларга бой бўлиши. Бунақаси анча вақтдан бери кузатилмаганди. Ҳозирда бир нечта жамоаларда чемпионлик учун имконият бор.

Албатта, "Насаф"ни алоҳида таъкидлаш керак. Амалдаги чемпион бу мавсумда ҳам барқарор ва ишончли ўйин намойиш этмоқда, турнир жадвалининг юқори поғонасида бормоқда.

— Шунингдек, медаллар учун курашиши мумкин бўлган олти жамоадан иборат гуруҳ шаклланган. Бу жамоалар орасида мен "Бунёдкор" ва "Динамо"даги ўсишни айтиб ўтишни истайман. Уларнинг тарихи турлича, лекин бугун улар иккаласи ҳам турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллаб турибди ва охирги йилларда кузатилмаган даражада етук ва муваффақиятли ўйин намойиш этяпти.

— Сўнгги йилларда доимий равишда яхши ўйин кўрсатаётган жамоа — бу ОКМК. Бу, албатта, табиий ҳолат. Чунки жамоа бошида Миржалол Қосимов каби тажрибали мураббий турибди. Менимча, камида олмалиқликлар совринли ўринлардан бирига эга чиқади.

— "Нефтчи"га келсак, Левченконинг ишларига катта ҳурмат билан қарайман. Уни Суперлиганинг энг яхши мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Афсуски, ўтган йили фарғоналиклар ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсата олишмади. Бу йил эса ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини анча кучайтиришди. Жамоага сифатли легионерлар келди. Аммо "Бунёдкор"га қарши ўйинда, афсуски, мағлубият кузатилди. Ҳолбуки, ўйин давомида "Нефтчи" мағлуб бўлиши керак эмасди. Агар биринчи таймдаги вазиятлардан унумли фойдаланишганида, натижа бошқача бўларди. Лекин ҳужум чизиғини мувофиқлаштириш доимо кўпроқ вақт талаб қилади. Янги футболчилар ҳали жамоа билан тўлиқ тил топишиб улгурмади. Гол уриш — бу фақат югуриш эмас, у нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарликни ҳам талаб қилади. Шунинг учун, менинг фикримча, мураббийлар штабига ва футболчиларга ҳали вақт керак. Ўйин ва натижа пайдо бўлиши учун сабр зарур.

— Энди эса "Пахтакор" ҳақида. Қайси жамоада ишламаяпман, барибир “Пахтакор” мен учун энг севимли ва азиз жамоа бўлиб қолади. Мен бу жамоа сафида тўққиз мавсум тўп тепганман ва, албатта, бугун ҳам жамоанинг натижаларини диққат билан кузатаман. ОКМКга қарши сўнгги ўйинда мен стадионда эдим. Ва барча мухлислар каби, ўйин натижасидан ранжидим. Биз икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Лекин ҳар икки таймда ҳам олмалиқликлар мезбонларни стандарт ҳолатлардаги хатолар учун жазолади.

Мени нима норози қилди? Биринчи таймда мураббийлар штаби эҳтиёткор тактикани танлади — 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашди. Ваҳоланки, ёзги трансфер ойнасида жамоа яхши ишлади. Тўрғунбоев ва Абдуҳолиқов каби миллий терма жамоа футболчилари жамоага қўшилди. Аммо натижада “Пахтакор” битта ҳужумчи билан, асосан Сергевга узатмаларга суянган ҳолда ҳаракат қилди.

— Иккинчи таймда эса тактик ўзгаришлар амалга оширилди, ўйинчилар алмаштирилди ва ўйин мутлақо бошқача тус олди. Жамоа тўпни назорат қилишни бошлади, голли вазиятлар пайдо бўлди ва ҳисоб ҳам тенглашди. Иккинчи таймнинг бошланиши тўлиқ "Пахтакор"ники бўлди.

Энди савол туғилади: нега бундай ўйинни аввалдан бошламадик? Мен ҳужумкор футбол тарафдориман. Хусусан, "Пахтакор" каби жамоа ўз уйида, ўз мухлислари олдида фаол, ҳужумкор ўйнаши шарт.

— Ҳозирги "Пахтакор"да катта салоҳият бор. Тажрибали ва ёш футболчилар ўртасида яхши баланс бор. Клубда амбицияли раҳбарият бор ва улар иккинчи даражали натижаларга рози бўлишмайди. Менимча, эҳтимол, мураббийлар штабини кучайтириш керакдир. Клуб раҳбарияти ҳам бу ҳақда ўйлаяпти, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам мен "Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқариб ташлашга ҳали эрта деб ҳисоблайман.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

+4   
09 авг 10:03:29
Xojakbar Xaitov
Супперлига номини бошкача куйиш керак Пахтакор ва бошкалар Чунки колган барча камандалар ни асасий максадлари Пахтакорни ютиш Улар йил буйи Пахтакорни ютиш учун тайоргарлик килишади.......Пахтакор - 15- жамоага карши коил
+3   
08 авг 23:51:09
Dilshodbek9099
Xech bular ko'nikisha olmayabdida paxtani bu xoliga. Yana eski ''davrni'' qaytib kelishini xoxlovotdi.
+1   
09 авг 18:59:38
Xojakbar Xaitov
Ответ на комментарий пользователя Неф69
Аввалги йиллардака нохакликлар,судья бурнидан тортиб обчикишлар,уйиндан олдин уйинни топширишлар булса яхшими? Каттик каршилик булса кайтанга Пахтакорга яхши-ку. Уйинчилар тобланади,тиришади,бор кучини бериб уйнайди. Четга чикканда "юввош мушукча" булиб колмайди. Якин йилларда хамма буни гувохи булди.
Хоп Пахтакордан ташкари ким коиллатти четга чикиб хархолда Пахтакор икки мартта ярим финалга етиб борган Судя масаласи эса Пахтакордан евуриб евуриб безиллаб кетган бази бир мухлисларнинг уйлаб топган сафсатаси
+1   
09 авг 14:13:34
Xojakbar Xaitov
Ответ на комментарий пользователя Haqiqat-2
Пахтакорни тугатворилса нима булади шунда
Узбек фудболи улади шунда
+1   
09 авг 03:29:36
Haqiqat-2
Барака топгурлар мана МЮнинг холига ургандингларку, бунгаям куникиб коласизлар Абдулазизжон!
   
09 авг 21:15:03
Неф69
Ответ на комментарий пользователя Xojakbar Xaitov
Хоп Пахтакордан ташкари ким коиллатти четга чикиб хархолда Пахтакор икки мартта ярим финалга етиб борган Судя масаласи эса Пахтакордан евуриб евуриб безиллаб кетган бази бир мухлисларнинг уйлаб топган сафсатаси
Бунёдкор,Нефтчи,Насаф. Тарихга каранг.
   
09 авг 18:15:43
Неф69
Ответ на комментарий пользователя Xojakbar Xaitov
Супперлига номини бошкача куйиш керак Пахтакор ва бошкалар Чунки колган барча камандалар ни асасий максадлари Пахтакорни ютиш Улар йил буйи Пахтакорни ютиш учун тайоргарлик килишади.......Пахтакор - 15- жамоага карши коил
Аввалги йиллардака нохакликлар,судья бурнидан тортиб обчикишлар,уйиндан олдин уйинни топширишлар булса яхшими?
Каттик каршилик булса кайтанга Пахтакорга яхши-ку. Уйинчилар тобланади,тиришади,бор кучини бериб уйнайди. Четга чикканда "юввош мушукча" булиб колмайди. Якин йилларда хамма буни гувохи булди.
   
09 авг 11:39:40
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Xojakbar Xaitov
Супперлига номини бошкача куйиш керак Пахтакор ва бошкалар Чунки колган барча камандалар ни асасий максадлари Пахтакорни ютиш Улар йил буйи Пахтакорни ютиш учун тайоргарлик килишади.......Пахтакор - 15- жамоага карши коил
Пахтакорни тугатворилса нима булади шунда
   
09 авг 11:18:59
dessi anvar
бу Азамат ҳам футболимиз эски ҳолига қайтиб судьякор , коррупция , ноҳақ чемпионлик , футболни пойтахтга йиғиш , термани жамоани пахтакор атрофида қўриш ўй хаёлида борга ўхшайди чунки ҳаммага иш топилади , тошбақа тактикали мураббийга ҳам соққани ташайди иш бор , футболга кўника олмаяпти чунки пахтакорга кўникиб қолган , пахтакорри пастда юргани анча мунчага судурги бервотганга ўхшади
   
09 авг 11:06:55
Artur1801
Булар бир икки йилда кўникиб қолади. Ҳозир насаф чемпион ҳали нефтчи навбаҳор агмк чемпион бўлиши керак. Пахтакорчилар адаптация қилинглар. Спортда ҳам адолат ўрнатяпти президентимиз.
   
09 авг 09:25:07
Шухрат Эргашев
Хакикат шуки. Суперлигамиз жамоалари даражаси тенглашиб бормокда,
-1   
09 авг 08:09:00
Шухрат Хусаинов
Пахтакорга Азамат абдураимовни тайинлаш керак гл.тренер.
championat.asia
Яндекс.Метрика