RU

Последние новости

11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  0 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  3 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  11 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3

КХДР бош мураббийи: "Биз бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос" Новости

КХДР бош мураббийи: "Биз бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Ким Ёнг Жун иштирок этди.

Шогирдларим ўйинни ёмон ўтказди деб айта олмайман. Фақат ҳимоядаги баъзи йўл қўйган хатоларимиз ва ҳужум ташкил этишдаги камчиликлар мағлубиятимизга сабаб бўлди, - дейди бош мураббий. 

- Бугун терма жамоа жуда кучсиз ўйнади. Бу ўйин амалиёти камлигиданми ёки футболчиларнинг даражаси шундайми?

- Балким шундайдир. Зеро терма жамоамиз март ойидан буён расмий ўйинда майдонга тушмадик. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, бу гол футболчиларнинг асабийлашишига сабаб бўлди.

- КХДР одатда ҳужумда яхшироқ ўйнарди. Бугун эса бундай бўлмади...

- Биз бу ўйиндан олдин бир неча кунгина машғулот ўтказдик холос. Бир қатор футболчиларимиз яқиндагина ўз клублари сафида ОФК кубогида майдонга тушишганди ва улар ҳали тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр эмасдилар. Рақиб жамоа биздан яхшироқ ўйнади ва якунда Ўзбекистон ғалабани қўлга киритди.

- Ўйиндан олдин қандай тактик кўрсатмалар берилганди?

- Бугун ўйин бошиданоқ асосан ҳимояга урғу бердик. Рақибни тўпни топширдик ва гол ўтказмаслик ҳақида тактик кўрсатма бергандим.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика