RU

Последние новости

21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  3 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишадими? Новости

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишадими?

Жорий йилнинг март ойида Хитойнинг Чунцин шаҳрида киберспорт ўйинлари бўйича жаҳон чемпионати (WESG 2018) бўлиб ўтади.

Бир неча ҳафта олдин ушбу мусобақанинг саралаш учрашувлари якунига етди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашган Ўзбекистон жамоалари ва киберспортчиларининг иштироки ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Dota 2
Марказий Осиё саралаш босқичида Ўзбекистон шарафини Comeback номли жамоа ҳимоя қилди. Улар ярим финалда Қирғизистоннинг NoLifer5 жамоасига мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолишди.
Саралаш ғолиби: NoLifer5 (Қирғизистон)


Counter-Strike: Global Offensive
Ушбу ўйин бўйича ҳам вакилларимиз муваффақиятсизликка учрашди. Ўзбекистон номидан саралаш учрашувларида қатнашган Prodigy Gaming ярим финалда Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионати чиптасини қўлга кирита олмади.
Саралаш ғолиби: Kazakhstan (Қозоғистон)



StarCraft II

StarCraft ўйини бўйича саралаш учрашувида иштирок этган Pheonix никли иштирокчимиз ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Replicant никли рақибига мағлуб бўлди ва мундиал йўлланмасини қўлдан бой берди.


PES2019
Pro Evolution Soccer ўйинида ҳамюртимиз Салоҳиддин Эсонов Марказий Осиё саралаш босқичида ғолиб чиқди ва компютер ўйинлари бўйича Хитойда бўладиган жаҳон чемпионати (WESG) чиптасини қўлга киритди.


Шундай қилиб, мамлакатимиздан фақат бир киши (Салоҳиддин Эсонов) жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика