RU

Последние новости

09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  0 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14

Жиззахда туғилган Евро-2004 ғолиби ёхуд гагаринлик футболчи ҳақида Новости

Жиззахда туғилган Евро-2004 ғолиби ёхуд гагаринлик футболчи ҳақида

Мирзачўл туманида туғилган Евро-2004 ғолиби ҳақида билармидингиз?

Бугун "Халқаро космонавтика куни", сабаби 1961 йил 12 апрель санасида сайёрамизнинг биринчи космонавти, афсонавий ҳарбий учувчи Юрий Алексеевич Гагарин илк бора "Восток" номли фазовий кемада Қозоғистон ҳудудида жойлашган "Бойқўнғир" космодромидан 108 дақиқа давом этган ер шари атрофидаги орбитал парвозини амалга оширган. Ушбу воқеийлик билан инсоният цивилизацияси тарихидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланган.

Шу сабаб 12 апрель куни "Халқаро космонавтика куни" нишонланади ва Юрий Гагарин номига кўплаб кўчалар ва шаҳарлар номланган, бизнинг юртимиз ҳам бундан истисно эмас. Биз бугун коинотдаги биринчи инсон шарафига номланган, Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги Гагарин шаҳрида туғилган футболчи ва фаолияти давомида Европа чемпиони бўлишга мувофиқ бўлган ва Англия, Италия ва Испания чемпионатларида тўп тепган футболчи Димитриос Пападопулос билан танишамиз.


Болалиги ва футболга кириб келиши

Юнон миллатига мансуб бўлган Димитрос - 1981 йилнинг 20чи октябрь санасида юнонистонлик муҳожирлар оиласида туғилган. Димитриоснинг аждодлари Юнонистондаги фуқаролик уруши туфайли Жиззах вилоятига кўчиб келишади. Пападопулос болалик даврини Қозоғистон билан чегарадош бўлган Гагаринда ўтказган. Димитриос футболдаги биринчи қадамларини Ўзбекистонда айнан Жиззахда ташлаган, қаҳрамонимиз мактаб жамоасида тўп тепишни бошлаган ва футболдаги биринчи сабоқларини Гагаринда олган. 1989 йилда Димитриос 7 ёшга тўлганда оиласи билан Юнонистонга кўчиб кетишган.



Футболчилик фаолияти

Димитриос асли ватанига қайтганидан сўнг маҳаллий "Акратитос" клуби академиясида тарбияланган ва шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Европа чемпиони 1999 йили "Акратитос" клубининг асосий таркибида дебют қилади ва 2001 йилга қадар ушбу клубда фаолият юритади. Икки мавсум давомида 57та учрашувда иштирок этиб, 20 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишга мувофақ бўлади. 2001 йилда эса Димитриос Англиянинг "Бёрнли" клубига трансфер қилинди. Пападопулос икки йил давомида Англияда тўп суради ва 35та учрашувда 6та гол уради. Англияда "кетмони учмаган" қаҳрамонимиз 2003 йил Грецияга қайтади ва "Панатинаикос" сафига бориб қўшилади. Юнон футболи "гранд"и сафида фаолиятидаги "олтин давр"ини ўтказади. 2003-2008 йиллар давомида "Панатинаикос" либосида 125та учрашувда майдонга тушиб, 52та гол уришга мувофиқ бўлади. 2008 йилда эса футболчи бир мавсум Италия клуби "Лечче"да тўп сурди ва "Динамо Загреб" шарафини ҳам ҳимоя қилишга улгурди. Италияда омадсизликка учраган Жиззах фарзанди 2010-2012 йиллар оралиғида Испания чемпионати иштирокчиси "Сельта" сафига кўчиб ўтади, аммо "Сельта"да асосан захирада қолиб кетади. 2012 йили Грецияга қайтган Пападопулос кейинги беш мавсум давомида Грециянинг: "Паок", "Пантракикос", "Атромитос", "Астерас" клубларида кўриниш берди ва 2017 йили фаолиятини "Панетоликос" клубида якунлади.



Терма жамоадаги фаолияти

Димитриос Пападопулос фаолияти давомида Греция терма жамоасида 22 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган. Димитриос 2004 йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Греция таркибидан жой олган ва мусобақа давомида 2та учрашувда иштирок этган. Россиягя қарши кечган учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ва голли узатмани амалга оширган. Финал баҳсида эса 81-дақиқада Сизис Вризас ўрнига майдонга тушган.

Шунингдек, Димитриос Пападопулоснинг отаси "Пахтакор" тариҳидаги энг яхши футболчилардан бири Василис Хадзипанагиснинг мухлиси бўлган. Футболчи ҳозирги кунда Греция футбол федерациясида техник директор лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика