RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади" Новости

Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. "Қўқон-1912" жанговар жамоа эканлигини ва бугун бизга жанг таклиф қилишини билардик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва биз назорат қилдик, ўз вазиятларимизни яратдик. Ҳудди "Бунёдкор"даги ўйин каби бўлди. Ўшанда ҳам иккита гол ургандик. Иккинчи бўлим бундан-да қийинроқ ўтишини билгандик. Бу руҳий ҳолат билан ҳам боғлиқ. Бугунги ўйинга эътибор юқори даражада бўлмади. Иккинчи бўлимни ёмон бошладик. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Кейин эса финал ҳуштагига қадар ўйин асабий ўтди. "Қўқон-1912" кўпроқ ҳужум қилди, улар қўрқмасдан олдинга ўтишди. Тан олиш ва олқишлаш керак. Улар қайтишга ҳаракат қилишди. Уларда кўп вазиятлар бўлди. Бундай пайтда ўз вазиятларимиздан фойдаланиб, ишни тезроқ якунлаш керак. Шундай ҳолатда ўйин бунчалик босимга бой ўтмасди.

Балки бугун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмагандирмиз. Лекин ютқазмадик. Бугун захирадан тушган янги футболчилар Сардор Раҳмонов ҳамда Жасур Жалолиддинов жамоага ёрдам беришди. Асосийси - футболчилар ўзларининг руҳий ҳолатини тезда тиклаб олишди. Захирадан тушган футболчилар эътиборни ушлаб туришди. Футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Ҳозир ҳар битта очко биз учун жуда муҳим. Энди 10 кун дам оламиз. Биринчи давра руҳан қийин ўтди, натижалар яхши бўлмади. Таркибни кучайтирамиз ва иккинчи даврада фақатгина олға ҳаракатланамиз. Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қила олди, бироқ жадвалда юқорироқда бўлиш учун бироз омад етишмади деб ўйлайман. Умид қиламанки, иккинчи даврада биз жадвалда юқорироқда бўламиз", - деди Иван Бошкович.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика