"Sport.es" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, Хорватияга қарши ўйиндан кейин испаниялик мухлислар дарвозабонни термадан кетишини исташларини бақириб айтишган.
Шунингдек, Испания термаси бош мураббийи Луис Энрике Босния ва Герцеговинага қарши баҳсда Кепа Аррисабалагани майдонга тушириш ниятида бўлаётгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.