Учрашув меҳмонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Беллашувнинг 59-дақиқасида Мартен Терье ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Менди якуний ҳисобни ўрнатди -0:2.
Шу тарика “Лион” мусобақанинг 1/16 финал босқичига йўл олди.
Франция кубогининг амалдаги соҳиби ПСЖ ҳисобланади. Парижликлар ушбу турнирнинг сўнгги тўрттасида кетма-кет ғолиб чиқиб, кубокни қўлга киритиш борасида (12 марта) Францияда якка пешқадам ҳисобланишади. “Лион” эса ўз тарихида беш марта мамлакат кубогида ғолиб чиққан.