"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?
12 июл 00:49
Новости


"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?
Бу ҳақда УЕФА маълум қилди. "Кристал Пэлас" Англия кубогидаги ғалабаси туфайли Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди, бироқ клубнинг асосий акциядори Жон Текстор "Лион"нинг назорат пакетига эгалик қилади. "Лион" ҳам турнирга йўлланма олганди.
УЕФА қоидаларига кўра, бир хил мулкдорга эга клублар бир хил турнирда иштирок этиши тақиқланади. Шу сабабли Текстор "Кристал Пэлас"нинг 43 фоизлик улушини "Нью-Йорк Жетс" эгаси Вуди Жонсонга 190 миллион фунт стерлингга сотишга мажбур бўлди.
Бироқ, УЕФА текширувидан сўнг "Пэлас"ни Европа Лигаси мусобақасига қўймасликка қарор қилди, чунки 1 март ҳолатига кўра, клуб эгаси ҳали ўзгармаган эди. Шу билан бирга, жамоага Конференциялар Лигасида иштирок этишга рухсат берилди. "Лион" клуби эса Европа лигасида иштирок этиши мумкин бўлади.
Хабар қилинишича, ҳозирда клубларда бу қарор бўйича аппеляция бериш ҳуқуқи мавжуд. Агар УЕФА "Кристал Пэлас"ни Европа Лигасидан четлатиш тўғрисида якуний қарор қабул қилса, бўш қолган ўринни дастлаб Конференциялар Лигасига чиққан "Ноттингем Форест" эгаллаши кутилмоқда.
Похожие новости

Комментарии