RU

Последние новости

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади Новости

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади

ФИФАдагилар турнирлардаги жамоалар сонини кўпайтириш ҳақида вақтинча ўйламай, иш билан шуғулланишмоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада қўл билан ўйнашни баҳолаш бўйича янги қоидалар жорий қилинади.

Асосий амалга ошириладиган иш - "атайин" сўзи олиб ташланади. Унинг ўрнига тўп қўлга теккандаги ҳолати ҳисобга олинади. Ташкилот қўл қандай ҳолатда бўлганида қоида бузилишини акс эттирувчи сурат ҳам ишлаб чиқди.

Бунинг учун циферблат тамойилидан фойдаланилди. Қўлингиз 3 ва 9 дан юқорида бўлса, ФИФА қабул қиладиган янги қоидаларга кўра, жарима зарбаси белгиланади.

Энг қийин ҳудудлар: 3 ва 4 ҳамда 8 ва 9 ораси. ФИФА бу ҳудудлар учун қарор қабул қилишни бош ҳакамга қолдиради. Агар тўп 4дан 8 орасигача бўлган ҳудудда қўлга тегса - бу қоидабузарлик эмас.

Аммо ҳакам асосан қўлнинг табиий ҳаракатига баҳо беради. Яъни қўл билан ўйин борасида баҳслашувлар тўхтамайди.

Бу қоидалар бўйича ўтказиладиган илк турнир аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиши керак. Ушбу мусобақа ёзда Францияда ўтказилади. 2 март куни Шотландиядаги ФИФА йиғилишида ушбу қоидалар муҳокама қилинади. Ноябрь ойида ФИФАда яна бир ғоя борлиги айтилган эди: ҳужумкор футболчиларга қайтарилган пенальтидан сўнг тўпга зарба бермаслик.

Бундан ташқари бошқа майда ўзгаришлар ҳам кўриб чиқилади. Масалан, жарима зарбаси ёки эркин зарба пайтида ҳужум қилаётган жамоа футболчилари жонли девордан камида бир метр узоқда туришлари керак. Бу биринчи навбатда ўйинчилар ўртасидаги тўқнашувни камайтириш учун қилинмоқда.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика