RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  4 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  9 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради Новости

Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Футбол ҳакамлари маркази томонидан 2025–2026-йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ОАВ вакиллари учун семинар ташкил этилди.

Тадбир ФИФА таркибидаги халқаро футбол қоидаларини белгиловчи ташкилот — IFAB томонидан тасдиқланган ўйин қоидаларига киритилган муҳим ўзгаришлар юзасидан журналистлар, шарҳловчилар ва медиа вакилларига батафсил маълумотлар бериш мақсадида ўтказилди.

Август ойидан Суперлига ва Пролига учрашувларида ҳам мана шу ўзгаришларга амал қилинади. Ўзгаришлардаги асосий жиҳатлардан бири шу бўлди-ки, эндиликда дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб турса рақиб жамоага бурчак зарбаси берилади.

Лекин, бу қоидага кўра, санаш дарвозабон тўпни ушлаб олиши билан бошланмайди. Балки, посбон тўпни олиб ҳеч қандай прессингга дуч келмаганидан сўнг бошланади.

Бош ҳакам 8 сонияни санаши ва ўша 8 сония тугашига 5 сония қолганда бармоқлари билан кўрсатган ҳолда овозини чиқариб 5, 4, 3, 2, 1 деб вақт тугаётганини санаши лозим. Агар бош ҳакам бармоқлари билан кўрсатиб санамаса дарвозабон 20 сония ушлаб турса ҳам рақибга бурчак зарбаси берилмайди. Ва бунда ҳакам айбдор бўлади.


Барча ўзгаришлар ҳақида БАТАФСИЛ



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика