RU

Последние новости

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6

ЕЧЛ. Превью: "Ювентус" "камбэк" амалга оширишни уддалайдими? Новости

ЕЧЛ. Превью: "Ювентус" "камбэк" амалга оширишни уддалайдими?

Туриндаги тунда "Ювентус" бугун ЕЧЛ тарихидаги навбатдаги "камбэк"ни амалга оширишга уриниб кўради.

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал доирасидаги жавоб баҳсида "Ювентус" Мадриднинг "Атлетико" жамоасини меҳмон қилади. Испаниядаги баҳсда Аллегри бошқарувидаги жамоа Симеоне "армия"си қаршлигини енга олмай, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Атлетико Мадрид

Хосе Хименес - 78', Диего Годин - 83'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

21/02/2019, 01:00

0
:
2
Завершен

Ювентус

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 67193 зрителей

Главный судья: Felix Zwayer

45'
90'
8'  Диего Коста
45'  Томас Партей
58'  Диего Коста (Альваро Мората)
61'  Томас Партей (Тома Лемар)
67'  Коке (Анхель Корреа)
78'  Хосе Хименес
83'  Диего Годин
89'  Антуан Гризманн
55'  Алекс Сандро
72'  Миралем Пьянич (Эмре Джан)
80'  Пауло Дибала (Федерико Бернардески)
84'  Блез Матюиди (Жуан Канселу)

Европа чемпионлар лигаси тарихида икки ёки ундан кўп тўп фарқига ютқазган жамоалар ичида фақатгина 12 маротаба "камбэк" амалга оширилган. Энг охиргиси ўтган ҳафта Парижда руй берди. МЮ дастлабки ўйиндаги 2 тўп фарқини сафарда йўққа чиқаришни уддасидан чиққанди. "Ювентус" ҳам бугун худди шу ишни такрорлашга уриниб кўради. Фарқи, улар ўз уйларида ўйнашади. Бу яхши жиҳат. Қийин тарафи шуки, "Ювентус" МЮ каби ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборишга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда вазият янада қийинлашади ва туринликларни кейин фақатгина 3та тўп фарқидаги ғалаба қаноатлантиради. Чунки қоидага кўра, меҳмонда урилган гол қиймати ҳисоб тенглашган пайтда меҳмон жамоа тарозиси палласига оғади.



"Атлетико" ПСЖ эмаски, улар ҳимояда тартибсиз ёки қўпол хатоларга йўл қўядиган жамоа эмас. Диего Симеоне жамоасининг энг кучли ва "қуроли" айнан мудофаа чизиғи саналади. "Ювентус" бугун айнан шу мудофаага қарши "калит" топиши шарт. "Атлетико"га камида учта гол уриш учун ҳужумда шунчаки фантастик ўйнаш лозим. Акс ҳолда жамоа ЕЧЛдаги юришини нимчорак финалдаёқ тўхтатади. Шуни унутмаслик керакки, ўтган ҳафтадаги жавоб ўйинлари ЕЧЛда барча масала жавоб беллашувининг финал хуштаги чалинмагунча ҳал бўлмаслигини яна бир бор исботлади.



"Ювентус"нинг асосий "қуроли" Роналду бўлиши шубҳасиз. Барча умид ва имкониятлар португалиялик футбол афсунгарига боғлиқ дейилмоқда. Айнан унинг тажрибаси ва "Атлетико"ни жуда яхши таниши қўл келиши мумкин. Лекин бир жиҳат борки, Роналду жорий мавсум ЕЧЛда ҳозирча атиги битта гол урган. Криштиану "Юве" сафида ЕЧЛда ҳозирча ортиқча шовқин кўтара олмаяпти. Бугун эса бутун Турин айнан Роналдунинг "шовқин" кўтаришига ишқибоз. Шунингдек, "Атлетико" мудофаа чизиғи ҳам Роналду билан яхши таниш ва унинг имкониятларини жуда яхши чамалай олишларини унутмаслик керак. Керакли маълумотлардан қайси тараф тўғрироқ фойдаланишини эса вақт кўрсатади.


Ювентус

Криштиану Роналду - 27', Криштиану Роналду - 48', Криштиану Роналду - 86'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

13/03/2019, 01:00

0
:
3
Завершен

Атлетико Мадрид

Стадион: Allianz Stadium, 40884 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
27'  Криштиану Роналду
27'  Федерико Бернардески
48'  Криштиану Роналду
48'  Жуан Канселу
64'  Федерико Бернардески
67'  Леонардо Спинаццола (Пауло Дибала)
80'  Марио Манджукич (Мойзе Кин)
86'  Криштиану Роналду
57'  Тома Лемар (Анхель Корреа)
73'  Хуанфран
77'  Сантьяго Ариас (Витоло)
86'  Хосе Хименес
90'  Витоло


ЕЧЛ, нимчорак финал. Жавоб ўйини.

"Ювентус" - "Атлетико" (0:2)

"Аллианз стэдиум".

Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия)

"Ювентус": Щенсни; Касерес, Бонуччи, Кьеллини; Бернардески, Джан, Пьянич, Матюйди, Канселу; Манджукич, Роналду

Ўйнамайди: Алекс Сандро (дисквалификация), Хедира (жароҳат), Бардзальи (жароҳат), Де Шильо (жароҳат), Дуглас Коста (жароҳат)

Дисквалификация хавфида турган футболчи: Матюйди

"Атлетико": Облак; Ариас, Хименес, Годин, Хуанфран; Коке, Родриго, Сауль, Лемар; Гризманн, Мората

Ўйнамайди: Диего Коста (дисквалификация), Эрнандес (жароҳат), Томас (дисквалификация), Филипе Луис (жароҳат)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Корреа, Филипе Луис, Хименес, Гризманн


Мураббийлар нима дейди?


Массимо Аллегри: "Биз ўз имкониятларимизни ишга солишга ишонамиз. Ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши футболини кўрсатиши лозим. Камида ҳакам хуштаги чалинганда бошни тик тутганча майдонни тарк этишимиз лозим. Ақлли ўйин қилишимиз ва минимал хатога ҳам йўл қўймаслигимиз талаб этилади. Бизни жуда муҳим ва катта ўйин кутмоқда. Биз мазкур баҳсга тайёрмиз. Тактик схема ўйин тизимига жуда катта таъсир кўрсатади деб ўйламайман. Биз имкон қадар вертикал ва тезкор футбол кўрсатишимиз талаб қилинади. Роналдудек голеадор футболчига эга эканлигимиз қўшимча имконият тақдим этади".


Диего Симеоне: "Жуда кучли жамоалар тўқнашуви. Рақиб майдончасидаги ҳар бир кичик бўшлиқдан ҳам максимум фойдаланишимиз керак бўлади. "Ювентус" дастлабки ўйинда бўлгани каби кўп ҳам имконият бермайди. "Юве"нинг таркиби жуда кучли, ижрочила маҳорати юқори. Нафақат ҳужум чизиғи, балки ҳимоя чизиғида ҳам катта тажрибага эга футболчилар бор. Биз эҳтиёткор бўлишимиз даркор. Биринчи ўйин бошқа, жавоб беллашуви умуман бошқа. Кичик деталлар ҳам ўйин натижасига бевосита таъсир қилиши мумкин. Шу учун ҳам футбол фантастик ўйин".

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика