"Суперлигани яхши кайфиятда бошлаб олдик. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш эди. Ниятимизга етдик. Бу - "Пахтакор". Биз ҳар бир ўйинда шу клуб брендини ҳимоя қилиш учун тўп тепамиз. Мақсад эса фақат чемпионлик.
"Насаф" билан ўйинга одатдагидек тайёргарлик кўрамиз. Қўрқинчли томони йўқ. Ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Диёр Холматов.