"Деярли ҳар куни йиғлардим"
09 июл 11:59
Новости


"Деярли ҳар куни йиғлардим"
"Тоттенхэм" клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси сардори Сон Хён Мин 15 ёшида ватанидан Германияга кетган пайтлари ҳақида айтиб ўтган сўзларини келтириб ўтамиз.
"Мен Жанубий Кореяни 15 ёшимда тарк этганман. Мен ота-онам олдидан Германияга кетганман. У ерда мутлақо бошқа тил эди.
Деярли ҳар куни йиғлардим... Жуда чарчардим ва ёлғиз эдим. Жуда хафа бўлардим. Йиғлардим, лекин барибир буни қилишни хоҳлардим, чунки бу менинг орзум эди.
Қачонки қийин вақт келганда, унга қарши юзма-юз тура олиш керак", - деган Сон Хён Мин.
Эслатиб ўтамиз, Сон 2008 йилдан 2010 йилгача "Гамбург U-17", "Гамбург U-19" ва "Гамбург 2" жамоаларидан асосий жамоагача кўтарилган. "Гамбург"нинг асосий жамоасидаги 3 йиллик фаолиятдан кейин 2013 йил "Байер"га, орадан икки йил ўтиб эса "Тоттенхэм"га борган.
Похожие новости

Комментарии