Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"
06 мар 19:04
Новости


Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"
"Неймар феноменал ўйинчи эди ва бу ерда маълум даража ҳамда ютуқларга эришди. Баъзан бундай воқеалар такрорланади, баъзида эса йўқ – ҳеч қачон аниқ бир нима дея олмайсан. Бироқ ҳозир "Барселона" Неймар ҳақида ёки футболчи клуб ҳақида ўйлашига қулай фурсат эмас.
Албатта, Неймар – муҳим футболчи ва сценарий клуб учун ҳам, футболчи учун ҳам бирдек фойдали бўлиши зарур. Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур.
Ўйлашимча, Неймар энг аввало яна футболдан завқ олиб ўйнаши керак. Ҳозирги кунда Ней учун Бразилия ва "Сантос"дан яхшироқ жойни кўрмаяпман. Мен уни қўллаб-қувватлайман ва бахтли бўлишини истайман, чунки у Бразилия терма жамоаси учун ҳам керакли ўйинчи. Футболни яхши кўрадиган ҳар бир инсон Неймарни ўйиндан завқланаётганини кўриши керак", – деди "Барселона" спорт директори.
Похожие новости

Комментарии
Мағзини чақсанг ичидан "Бу такасалтанг бизга текинга хам керак эмас,энди бу ахмоқни хеч ким 222 млнга сотиб булмайди" қабилада гап чиқади.