Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди
04 мар 22:58
Новости


Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди
Элит ОЧЛ
1/8 финал
"Пахтакор" — "Ал Ҳилол" 1:0
Гол: 1:0 — 29, Фламарион (Брайан Риаскос).
"Пахтакор": 19.Жонатан Луиз, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (45.Резан Башар, 80), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Отабек Жўрақўзиев, 80), 22.Умар Адҳамзода (44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 90), 23.Абдурауф Бўриев, 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион Фильо (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90), 94.Брайан Риаскос (37.Игорь Сергеев, 56).
Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 12.Владимир Назаров, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
"Ал Ҳилол": 37.Яссин Буну, 3.Калиду Кулибали, 4.Халфан ал Давсари, 5.Али ал Булайҳи (28.Муҳаммад Канно, 39), 8.Рубен Невеш, 11.Маркос Алмейда, 16.Носир ал Давсари, 22.Сергей Милинкович-Савич (99.Абдуллоҳ ал Ҳамиддан, 76), 27.Кайо (24.Мотеб ал Харби, 61), 29.Салим ал Давсари, 77.Малком.
Захира: 17.Муҳаммад ал Ғами, 21.Муҳаммад ал Овайс, 7.Холид ал Ғаннам, 15.Муҳаммад ал Қахтони, 33.Муҳаммад бин Мухайш, 38.Турки ал Жумайл, 39.Абдулазиз Мажид.
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов (34), Абдулла Абдуллаев (78), Калиду Кулибали (83), Маҳмуджон Маҳамаджонов (90+7), Муҳаммад Канно (ўйин якунлангач)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+7. Маҳамаджонов Малкмога нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
90+5. Хавфли вазият! Малком ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, унинг узатмасини "Пахтакор" ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.
90+3. Жўрақўзиев тўп учун курашда Носир Ал Давсари билан тўқнашиб кетди.
90+1. Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини Абдуллаев қайтарди.
90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.
90. "Пахтакор"да яна икки ўзгариш содир бўлди.
87. Адҳамзода замбилда майдон ташқарисига олиб чиқилди, унга тиббий ёрдкм кўрсатилмоқда.
86. Зарба! "Пахтакор" жарима майдонида Ал Ҳамиддан зарба бериш имкониятига эга бўлди, аммо Жонатан Луиз тўпни эгаллаб олди.
85. Адҳамзода марказда қўпол ўйин намоийш этди.
83. Кулибали майдон марказида Фламарионга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
80. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.
79. Муҳаммад Каннонинг олисдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
78. Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолган Абдуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
76. "Ал Ҳилол" таркибида ўзгариш: Савич ўрнига Ал Ҳамиддан майдонга тушди.
74. Хавфли вазият! "Пахтакор" ҳимоячиларининг хатоси сабабли Маркос Алмейда деярли рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, аммо унинг тепган тўпи анча юқорилаб кетди.
70. Хавфли вазият! "Пахтакор" ўта қулай имкониятга эга бўлганди, аммо "Ал Ҳилол" ҳимоячиси чизиқ устидан тўпни тепиб юборди.
69. Майдон марказида Невеш Адҳамзодани йиқитди.
65. "Пахтакор" шифокори Фламарионни майдон ташқарисига чиқаришда секин ҳаракат қилиб, ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
64. Фламарион рақиб жарима майдонида тўп учун курашда тўқнашиб кетди ва кичик жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
63. Зарба! Чап қанотдан узатилган тўпга рақиб жарима майдонидаги Сергей Милинкович-Савич бош билан зарба йўллади, аммо унинг уриниши ноаниқ кўриниш олди.
62. Хавфли вазият! "Ал Ҳилол" футболчисининг ўнг қанотдан узатган хавфли пасини Жонатан Луиз қийинчилик билан қайтарди.
61. "Ал Ҳилол" таркибида ўзгариш: Кайо ўрнига Мотеб ал Харби ўйинни давом эттиради.
60. Зарба! Кайонинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
57. Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди. Буну бироз ҳушёр тортди.
56. "Пахтакор"да ўзагриш: Риаскос ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилди.
55. Риаскос жароҳат олган кўринади. "Пахтакор" ҳужумчиси алмаштирилса керак.
51. Хавфли вазият! "Ал Ҳилол" осонлик билан рақиб жарима майдонига кириб борди. Носир ал Давсарининг чап қанотдан марказга узатган тўпини "Пахтакор" дарвозабони эгаллаб олди.
51. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан узатмасига ҳеч ким етиб келмади.
50. Зарба! Бурчак узатмаси Адҳамзоданинг кучли бўлмаган зарбаси билан якунланди. Буну ўз ўрнида.
49. Алижонов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига пас беришга уринди, тўп ўтмади. Бурчак зарбаси.
48. Фламарионнинг узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди, кейинчалик Холматовнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.
47. "Пахтакор" жарима зарбаси ишлаб олди. Кулибали ўз жарима майдони яқинида Холматовга нисбатан фол ишлатди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим статистикаси
Тўп назорати (%): 40-60
Тўп учун курашда устунлик: 50-50
Ҳаводаги курашда ғалаба (%): 50-54
Рақиб ҳужумига тўсқинлик қилиш: 1-3
Офсайд: 1-1
Бурчак узатмалари: 2-1
Узатмалар: 131-202
Қисқа узатмалар: 34-28
Узатмалар аниқлиги (%): 70-82
Рақиб ярим майдонида узатмалар аниқлиги (%): 48-67
Кросслар: 10-11
Кросслар аниқлиги (%): 20-9
Зарбалар: 5-2
Аниқ зарбалар: 2-0
Тўпни рақибдан олиб қўйиш: 10-11
Хавфни бартараф этиш: 10-14
Тайм якунланди.
45+2. "Ал Ҳилол" яна стандарт вазиятга эга бўлди. Рақиб жарима майдони ичида улар бир-бирларига пас бера олишди, аммо якуний узатма ноаниқ кўриниш олди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. "Ал Ҳилол" жарима зарбаси ишлаб олди. Адҳамзода фол ишлатди. Узатмага эса "Ал Ҳилол" футболчиларидан ҳеч ким етиб кела олмади.
43. Зарба! Малкомнинг рақиб жарима майдони ичидан тепган тўпни анча юқорилаб кетди.
39. "Ал Ҳилол" таркибида ўзгариш: Булайҳи ўрнига Муҳаммад Канно майдонга туширилди.
38. "Ал Ҳилол" бироз жонланди. Араблар, асосан, ўнг қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.
34. Бош ҳакам рақиб дарвозабонининг қарши ҳужум бошлашига тўсқинлик қилган Азмиддиновни огоҳлантирди.
34. "Пахтакор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Ҳамдамовнинг узатган тўпини Буну эгаллаб олди.
33. Риаскос тўп учун курашда елка билан кетма-кет икки рақибини қоида бузмасдан учириб юборди.
31. Зарба! Алижонов рақиб жарима майдонига кириш қисмида рақиб ҳимоячисини чалғитиб чап оёқда дарвозанинг узоқ бурчаги томон зарба йўллади, аммо Буну ўз маҳоратини намойиш этди.
29. ГОООООООООООООООООООЛ!!! Риаскоснинг ўнг қанотдан йўллаган ажойиб узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонига катта тезликда ёриб кирган Фламарион тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасининг пастки бурчагига жойлаб қўйди!
28. Зарба! Алижоновнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди, қайтган тўпга Ҳамдамов чап оёқда зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
26. Хавфли вазият! Абдуллаевнинг тўп узатишдаги хатоасидан сўнг Носир ал Давсари рақиб жарима майдонига кириб бориб, янада қулайроқ нуқтада турган Маркос Алмейдага пас берди, аммо шериги тўпга етиб кела олмади.
25. "Пахтакор" жарима зарбасига эга бўлди. Ҳамдамовнинг узатмасини рақиб футболчиси қайтариб юборди.
19. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга "Пахтакор" жарима майдонида Маркос Алмейда бош билан хавфли зарба йўллади, аммо унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.
17. Риаскос рақиб ҳимоячиси билан тўп учун курашда тўқнашиб кетди.
16. Майдон марказилаги тўп учун кураш Алижоновга қўполлик ишлатиш билан якунланди.
13. Хавфли вазият! Ҳамдамов бир рақибни алдаб ўтиб, рақиб жарима майдонига пас берди, аммо "Ал Ҳилол" ҳимоячилари ҳушёрликни йўқотмади.
11. "Ал Ҳилол" бурчак зарбаси ишлаб олди. Малкомнинг узатмасидан сўнг тўп дастлаб ҳимоячиларга, сўнгра "Пахтакор" дарвозабонига келиб тушди.
8. Зарба! Фламарионнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Риаскос бош билан дарвозага тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, аммо бирозгина аниқлик етишмади.
5. Адҳамзода чап қанотдан зарба йўллашга уриниб кўрди, аммо вазият бартараф этилди.
4. Хавфли вазият! Ҳожиакбар Алижонов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, икки рақибини ортда қолдирди, аммо якунда унинг пас беришига Буну йўл қўймади.
3. "Пахтакор"нинг ҳужумини ҳакам тўхтатиб қўйди. Сабаби марказга яқин нуқтада фол қайд этилгани маълум қилинди.
1. Илк ҳужум меҳмонлар томонидан амалга оширилди. Ўнг қанотдан узатилган тўпга "Ал Ҳилол" футболчиларидан ҳеч ким етиб кела олмади.
1. Ўйин бошланди. Меҳмонлар тўпни ўйинга киритди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" сариқ-оқ, "Ал Ҳилол" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.
Похожие новости

Комментарии
Янгилаган Пахтакор, янги легионерлар жуда зўр ўйнашиб берди.
Дарбозабонга РЕСПЕКТ!!
Олға Халқ жамоаси..
PS: ~Антипахтакорчилар сизлардан узр сўремиз..