RU

Последние новости

13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  0 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  6 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5

Бугун футбол. АГМК - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. АГМК - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Йил бошида ўз олдига катта мақсадларни қўйган АГМК ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Олмалиқ шаҳрида кечадиган баҳс соат 17:15да бошланади. 

Ҳар икки жамоа бунгача иккита ўйинда майдонга тушиб, иккаласида ҳам ғалаба қозона олмади. АГМК бир бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлубиятга учраган бўлса, "Қўқон-1912" икки марта дурангга эришди. Бугун ким зафар қучса жорий мавсум Суперлигадаги илк ғалабасини нишонлайди. 

Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида ўзаро 10 марта дуч келишган. Шунда бештасида АГМК, учтасида "Қўқон-1912" ғалабага эришган. Шунингдек, яна иккита баҳс дуранг билан якун топган. Умумий тўплар нисбати 12-13, қўқонликлар фойдасига. 

АГМК ўз майдонидаги бешта ўйиннинг дастлабки иккитасида ғалабага эришган. Шундан кейин қаторасига уч учрашувдан бери "Қўқон-1912"ни мағлуб эта олмаяпти. Бу эса бугунги беллашув янада қизиқ кечишини англатади. Охиги учта ўйиннинг иккитасида 0:0 ҳисоби қайд этилган ва сўнгги беллашувда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетишган. 

Агар бугун АГМК ғалаба қозона олса, 2016 йилдан бери биринчи марта "Қўқон-1912"ни мағлуб этган бўлади. Мабодо омад меҳмонлар томонида бўлса, унда "Қўқон-1912" кетма-кет иккинчи бор Олмалиқдан ғалаба билан қайтади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика