RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  9 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик" Новости

Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"

Суперлиганинг 20-тури доирасида "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар вақтинчалик бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўзларини ўйинга баҳш қилгани, хоҳиши юқорилиги учун йигитларга раҳмат айтаман. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин Бухорога қайтдик, кейин Қаршига келдик. Икки кун қийин ўтди, бу пайтда жамоани ўйинга тайёрлаб бўлмасди, биз йигитларни тиклашга ҳаракат қилдик. Футболчилар бугун характер намойиш қилишди ва ғалабага эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим "Бухоро" устунлиги остида ўтди ва бир қанча вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда чарчоқ эвазига ҳимояланишга мажбур бўлдик ва гол уриб олдик. Сабр қилдик ва ғалабани илиб кетдик. Бу билан барча бухороликларни, клуб раҳбариятини табриклайман. Жамоа тўғри йўлда, ҳали барчаси олдинда. Таркибдаги футболчилар яхши савияда, фақатгина уларга ишонч бериш керак. Шундагина натижалар ҳам келади.

- Бугун ҳакамнинг ҳаракатларига кўплаб эътирозлар билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Кичик фолларга ва фол берилиши керак бўлмаган жойларда ҳуштак чалинди. Умуман олганда ҳакамликка эътирозим йўқ. Биз ўйиндамиз, ҳакам кўрганига ҳуштак чалди, биз эса ҳиссиётларга берилавердик. Бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Эътирозлар умуман йўқ. Менимча рақиблар буни тасдиқласа керак, ўйин тенг бўлди, ҳакамлар профессионал ишлашди.

- Урилган голдан кейин Жўрабеков майдонга туширилди. Бу ҳисобни сақлаб қолиш учун қилинган ўзгаришмиди?

- Шаҳбоз универсал футболчи. У ҳимояда ҳам рақибларни ёпа олади ва ҳужумда агрессивлик намойиш қилиши мумкин. У бугун ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилди. Биз саволларни йўқотиш учун иккинчи голни урмоқчи эдик. Лекин ҳимояда яхши ўйнаб, гол ўтказмасдан битта гол уриш ҳам ғалабага етарли бўлади. Шаҳбоз жамоага яхшироқ ўйин намойиш қилиши учун ёрдам берди.

- Ҳайруллаев ёки Амонов: улардан қайси бири бугунги ғалабага кўпроқ ҳисса қўшди?

- Бирор кишини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Чунки бутун жамоа ғалаба учун борини берди. Бугун Равшан Ҳайруллаевнинг туғилган куни эди, йигитлар ғалабани унга совға қилишди. Менимча бирор кишининг ғалаба учун катта иш қилгани эмас, балки бутун жамоанинг ўйини муҳимроқ. Жамоадаги барча натижа учун ишламоқда. Футболчилар бир-бири учун ўйнаши керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика