RU

Последние новости

15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  20 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди" Новости

Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"

Суперлиганинг 20-турида бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Аксарият учрашувларда кураш майдон ичида ёки ташқарисида бўляпти. Мухлислар жамоаларини тинимсиз қўллаб-қувватлаётган бўлса, футболчилар ўз ўйинлари билан бунга жавоб беришга ҳаракат қиляпти. "Бобур Арена" мезбонлик қиладиган "Андижон" - "Пахтакор" тўқнашуви ҳам юқоридаги каби ўтиши кутилмоқда. Бу ўйиндан олдин "бургутлар"нинг собиқ футболчиси Иброҳим Отахоновга юзландик. 

- "Андижон" - "Пахтакор" учрашувида жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Фикримча, "Андижон" 2 та мағлубиятдан сўнг хулоса чиқаради. Жамоа мухлислари олдида "Пахтакор"дан очко олишга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Тахминим бугун дуранг қайд этилса керак. "Андижон"га кейинги ўйин ҳам осон бўлмаслиги аниқ, чунки Самарқандда "Динамо" билан баҳс кутиб турибди. 

- Максим Шацких жамоаси қандай таассурот қолдиряпти? Янги келган футболчиларчи?

- Янги мураббий қўл остида ҳозирча ўз ўйинини топа олмаяпти, янги футболчилар келгани жамоа зўр ўйнашини билдирмайди. Уларга ҳам мослашиши учун вақт керак бўлади. 

- ОЧЛ қуръасидан келиб чиқсак, "Андижон"га қандай рақиблар рўбарў келди?

- "Андижон" учун ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Адашмасам, жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Имкон қадар уйдаги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиб ғалаба қозонишлари керак. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика