RU

Последние новости

12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  5 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4

Андижонда Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Раҳим Қодировлар иштирокида ёш спортчилар билан учрашув ўтказилди Новости

Андижонда Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Раҳим Қодировлар иштирокида ёш спортчилар билан учрашув ўтказилди

Жорий мавсумдан бошлаб маҳаллалардаги ҳамда ўқув-юртларида тахсил олаётган ёшлар ўртасида футболни кенг тарғиб этиш мақсадида ҳозирда фаолият олиб бораётган ва фаолиятини тугатган машхур футболчилар иштирокида турли учрашувлар ўтказилиши анъанаси йўлга қўйилмоқда.

Бугун Андижон шахридаги "Олимпия заҳиралари коллежи" мажлислар залида “Андижон” футбол клуби мутасаддилари, Вилоят касб-ҳунар таълим бошқармаси вакиллари, Вилоят маҳалла кенгаши аъзолари, ёш футболчилар, "Андижон" футбол клубининг фахрий футболчилари, клуб фан-клуби аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ПФЛ Мухлислар билан ишлаш бўлими мутахассислари ҳам қатнашишди.

Унда Вилоят касб-ҳунар таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тоҳир Бадалов, Вилоят маҳалла кенгаши раиси ўринбосари Дилшодбек Тожибоев, "Андижон" футбол клуби бош директори Ориф Маматказин, спорт директори Исломбек Рустамов, матбуот котиби Одилбек Толипов, фахрий футболчилар – Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Рахим Қодиров, клубнинг бир қатор фан клуби аъзолари ва ёш спортчилар иштирок этишди.  

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, спортнинг футбол турини мамлакатимизда кенг тарғиб қилиш, стадионга мухлисларнинг ташрифини ошириш ва уларга кенг шароитлар яратиб бериш, шунингдек ёш футболчилар фахрий футболчилардан ўзлари учун керакли бўлган маслаҳатлар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  

Учрашувда иштирок этган ёш футболчилар "Андижон" футболи собиқ тўпурари, фаолияти давомида "Андижон", "Пахтакор" ва "Нефтчи" каби жамоаларида тўп сурган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаевга ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика