"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
16 июл 00:30
Новости


"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
Аввалроқ, бу ҳақда хабар берилганди.
"Андижон" клуби расман "Пахтакор"дан Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадали Усмонов ва Саидумархон Саиднуруллевни ўз таркибига қўшиб олганини маълум қилди. Аввалроқ, Championat.asia сайтида бу ҳақда хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, Жўрақўзиев "Андижон" сафижа ижара асосида тўп тепади.
Усмонов 2023 йилдан буён "Пахтакор" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Яқинда Англиянинг КПР клуби кузатувида бўлиб турган Саиднуруллаев эса 2023 йилдан бери "шерлар" сафида 14 та баҳсда иштирок этиб 2 та гол урди ҳамда 1 та голли узатамани амалга оширди.
Жўрақўзиев эса жорий мавсум 12 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та голга муаллифлик қилди.
Похожие новости

Комментарии