RU

Последние новости

23:58Шквирин "Андижон"да  0 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  11 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди Новости

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё Кубогининг 1-турида Таиланд терма жамоаси кутилмаганда йирик мағлубиятга учради.

Жамоа ўзидан бирмунча кучсиз саналган Ҳиндистон термаси билан кечган баҳсда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан кейин орадан кўп ўтмай Таиланд футбол федерацияси терма жамоа устози Милован Райевацни истеъфога чиқарди. Шундай қилиб навбатдаги Осиё Кубогининг дастлабки туридаёқ истеъфо рўй берди.

Афтидан Таиланд футбол федерацияси раҳбарияти ҳиндлардан қабул қилиб олинган мағлубиятни ҳазм қила олмаган кўринади. Маълумот учун, сербиялик мутахассис яқинда терма жамоада иш бошлаганди. Аслида-ку ўтган ой жамоа АФФ Кубоги ярим финалида Малайзияга ютқазиб қўйганидан сўнг раҳбарият бу мураббий ишидан ташвишга тушганди. Ҳиндистонга бой берилган ўйин эса ҳаммасидан ошиб тушди. Натижада раҳбарият шу заҳоти Райевацга чиқиш эшикларини кўрсатди. Энди жамоани вақтинча маҳаллий мураббий Сирисак Йодйардтхаи бошқариб туради.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика