RU

Последние новости

02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  0 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   41 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  6 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  12 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  6 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   31 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  9 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  24 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622 21:33Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"  5 21:14Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади"  6

Абдулло Жўрабоев ва Тохир Мадрахимовлар хотирасига бағишланган Чортоқ тумани кубоги мусобақаси ўтказилди Новости

Абдулло Жўрабоев ва Тохир Мадрахимовлар хотирасига бағишланган Чортоқ тумани кубоги мусобақаси ўтказилди

17-29-май кунлари Чортоқ тумани БЎСМ стадионида ўзини Чортоқ спорти йўлди фидокорона меҳнати билан хизмат қилган Сотволди Холмирзаев, Абдулло Жўрабоев, Шухрат Юлдашев, Жавлонбек Жаббаров ва Тохир Мадрахимовлар хотирасига бағишланган Чортоқ тумани кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Чортоқ тумани худудидан ташкил топган 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борган бўлса, якунда финалга қадар Байнал ва Балония жамоалари етиб келди. Финал бахси турнир ташкилотчилари томонидан кўтаринки руҳда ташкил этилиб, стадионга келган мингга яқин мухлислар учун концерт ва кўнгил очар тадбирлар хам ташкил этилди. Финал учрашувига тўхталадиган бўлсак, Байнал жамоаси рақиб Балония жамоасини 2:0 хисобида мағлуб этиб Чортоқ тумани кубоги соҳиби бўлиб, мусобақа ғолиблигини тантана қилди. Турнир сўнгида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбахо совғалар ва турли хил даражадаги дипломлар топширилди. 

Чортоқ тумани кубоги Финал.

Байнал ~ Балония 2:0.

29-май Чортоқ тумани БЎСМ стадиони. 545 томошабин.

Хакамлар: Носиров И, Имомназаров И, Акбаров У, Маматханов М.

Назоратчи: Хафизов А.

Голлар: Умаров Рахматилло, Тожибоев Абдуғани.


1-ўрин Байнал (Комиллик МФЙ), 

2-ўрин Балония (Булон МФЙ), 

3-ўрин Залотой 97 (Боғ МФЙ).



Рейтинг: +2   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика