Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади
06 июн 00:13
Новости
Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади
ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонни ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади.
"Ўзбекистон, ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз! Сизни 2026-йилда Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионати тарихий йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин дилдан табриклайман!
Ўзбекистон ФИФАга 1994-йилда аъзо бўлганидан буён Олимпиада ўйинлари, ёшлар ўртасидаги бир нечта ФИФА мусобақаларида иштирок этиб, муносиб натижалар кўрсатиб келмоқда. Энди эса ажойиб саралаш босқичидан сўнг сизлар ҳақли равишда келаси ёзда ўтказиладиган мундиалда иштирок этиш имкониятига эга бўлдингиз. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар “Оқ бўрилар”нинг жаҳон саҳнасидаги дебютини интиқлик билан кутишмоқда", — дейилади табрикда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии